

Дайч "Форест" билан 2027 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади ва бу мавсумда "ўрмончилар"нинг Нуну Эшпириту Санту ва Анге Постекоглудан кейинги учинчи мураббийига айланди.

Постекоглу "Форест"да бор-йўғи 39 кун ишлади ва ўтган шанба куни Премьер-лигада "Форест"нинг "Челси"га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлишидан 17 дақиқа ўтиб истеъфога чиқарилди.
Дайч "Эвертон" уни қўйиб юборган январь ойидан бери клубсиз эди. Илгари у "Бёрнли" ва "Уотфорд"да ҳам фаолият юритган.
Дайч Премьер-лигада 330 дан ортиқ ўйин ўтказган. Унинг "Форест"даги дебюти пайшанба куни Европа Лигаси доирасида "Порту"га қарши кечиши режалаштирилган.



