

"Нима ҳам дердим, менимча, бу жуда ёмон кўринади, йўқ, Ливерпулдаги биринчи ўйинда ва бугун шу ерда, "Олд Траффорд"да юзага келган вазиятларда 0:4 ва 0:4 ҳисобида ютқазганингда. Биз бирдам бўлишимиз, барчамиз бирга туришимиз ҳамда вазиятни тузатишга ва ривожланишга интилишимиз керак. Қўшиш зарур. Бу бизнинг шароитимиз. Бу бизнинг реаллигимиз. Бу ерда айтадиган гап, бундай ҳолатни оқлайдиган сабаб йўқ. Биз келганимизда бу вазиятдан хабардор эдик. Ва ҳа, бу шунчаки вақт масаласи.
Ўйлашимча, бу бугунги кун учун яхши сабоқ, чунки ўйинни жуда яхши бошладик. Биринчи голни ўтказиб юборгунимизча — дастлабки 17 ёки қарийб 20 дақиқа давомида "Брентфорд"дан анча яхши кўриндик, деб ҳисоблайман. Жамоа ўйинни ҳақиқатан ҳам назорат қилди. Жуда яхши ўйнадик. Прессинг ташкиллаштирилиши яхши эди, деб ўйлайман. Аммо гол ўтказиб юборганимизда муаммо юзага келди. Ва гап ушбу ишонч ва хотиржамликни шакллантириш ҳақида кетмоқда, буни кўра оламизми-йўқми, бироқ худди шундай ўйнашда давом этишимиз керак. Бу табиий ҳол, чунки бу вазият ҳиссий соҳага — психологияга таъсир қилади", — дея Почеттинонинг сўзларини келтиради Sky Sports.



