Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"
21 окт 2025 09:39
Янгиликлар
Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоанинг 22 ёшли франциялик ҳужумкор ярим ҳимоячиси Райан Шерки ҳақида фикр билдирди.
"Райан Шерки мен фаолиятимда кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири. Техник жиҳатдан у ўз ўйинининг энг юқори поғонасида. Ҳар сафар у тўпни қабул қилганда вазият бизнинг фойдамизга яхшиланади. У энди жамоага келганда бироз босимда эди, ҳозир эса барчаси ортда қолди", - дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.
Райан Шерки "Манчестер Сити"га 2025 йилнинг ёзида "Лион"дан 45 миллион евро эвазига ўтган эди. Жорий мавсумда у клуб сафида АПЛда 3 та ўйин ўтказиб, битта гол урди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар