

ОЧЛ 2 мусобақаси учинчи турида Туркманистоннинг "Аркадағ" клуби меҳмонда Қатарнинг "Ал Аҳли" клубига қарши майдонга тушди ва қаҳрамонлик кўрсатди. 0:2 ҳисобида имкониятни бой бераётган жамоа, якунда камбэк амалга оширди ва бир очкони юлиб олди. Бу эса "Андижон" жойлашган гуруҳдаги вазиятни янада мураккаблаштирди. Айни дамда барча жамоаларда имконият етарлича.
"Ал Аҳли" – "Аркадағ" 2:2
Голлар: Матей Митрович 41, Мишел Влап 56, Ялас Сапармаммедов 79, Мекан Сапаров 90+1




