UZ

Сўнгги янгиликлар

11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0 10:41"Динамо"дан навбатдаги юриш. Жамоа Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  2 10:19Марадонанинг йиртилган формаси кимошди савдосида жуда қимматга сотилди  3 09:51"Реал" футболчиси Саудияга кетмоқчи, бироқ унга ПСЖ жиддий қизиқмоқда  0 09:23"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи клубнинг келажаги бўладиган футболчи ҳақида гапирди  0 08:55ESPN "Реал Мадрид"да Хаби Алонсо ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзодни эълон қилди  3 08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  1 08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  5 07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  15 00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  5 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  1 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  4

Футзал бўйича ЖЧ-2024. Португалия Тожикистон устидан қийин ғалабага эришди Янгиликлар

Футзал бўйича ЖЧ-2024. Португалия Тожикистон устидан қийин ғалабага эришди

Ўзбекистонда ўтказилаётган футзал бўйича жаҳон чемпионати 2-туридан ўрин олган Португалия — Тожикистон учрашуви якунланди.

"E " гуруҳи. 2-тур

Португалия — Тожикистон 3:2

Гол: Пани (2), Зики (11), Эрик (28) — Комрон Алиев (27), Бахтиёр Солиев (40)

Португалия (дастлабки бешлик):  1.Эду Соуза, 8.Эрик, 9.Жоао Матос, 10.Бруно Коэльо, 11.Пани.

Захира: 12.Андре Корреиа, 2.Андре Коеэльо, 3.Томас Пако, 4.Афонсо Жезус, 5.Фабио Сесилио, 6.Зики, 7.Лусио Роша, 13.Тиаго Брито, 14.Кутчи.

Тожикистон (дастлабки бешлик): 2.Фируз Бекмуродов, 7.Баҳодур Хожаев, 8.Муҳаммаджон Шарипов, 12.Умед Кузиев, 14.Дилшод Саломов 

Захира: 1.Нуриддин Жабаров, 3.Абдуқаюм Умаров, 4.Насратшо Исмоилов, 5.Самандар Ризомов, 6.Идрис Йоров, 9.Файзали Сардоров, 10.Некруз Алимаҳмадов, 11.Комрон Алиев, 13.Бахтиёр Солиев.   

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

 Ўйин якунланди.

40. ГОЛ! Бахтиёр Солиев ўйин тугашига 2 сония қолганда товони билан чиройли гол урди!

Португалия тайм-аут олди.

40. Фол. Тожикистон зарарига.

39. Тожикистон хавфли вазият ташкил этганди, бироқ ҳужумни якунлашда уларга тезкорлик етишмади. Оқибатда рақиб ҳимоячилари ёрдамга келишди.

Тожикистон тайм-айт олди.

36. Фол. Португалия зарарига.

35. Зарба! Бурчак узатмасидан сўнг Сесилио зарбаси юқорилаб кетди.

33. Зарба! Паконинг ўнг қанотдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

32. Тожикистон қарши ҳужумга ўтди, аммо якунда Комрон Алиев тўпни майдонда сақлаб қола олмади. 

30. Зарба! Сардоровнинг хавфли зарбасини европаликлар қийинчилик билан бартараф этди.

28. ГОЛ! Эрик рақиб дарвозабонидан қайтган тўпни дарвозага йўллаб, ҳисобдаги фарқни оширди!

27. ГОЛ! Комрон Алиев бурчакдан узатилган тўпни рақиб оёқлари орасидан ўтказиб, ҳисобни қисқартирди!

27. Зарба! Саломовнинг ўнг қанотдан йўллаган зарбасини Соуза қайтарди.

26. Зарба! Португалияликларнинг навбатдаги хавфли зарбалари хавфли кўриниш олди, яна Бекмуродов ўз маҳоратини намойиш этди.

24. Зарба! Коэльонинг хавфли зарбасини Бекмуродов қайтарди.

22. Зарба! Панининг чап оёқда йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди.

21. Зарба! Исмоиловнинг бурчакдан йўллаган зарбаси ноаниқ.

21. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

20. Зарба! Жезус рақибнинг бўш қолган дарвозасини ишғол қилмоқчи эди, Бекмуродов ортга қайтишга улгурди.

19. Зарба! Жезуснинг рақиб посбони билан бирга-бир вазиятда йўллаган зарбасини рақиб посбони қайтарди.

19. Фол. Тожикистон зарарига. Қоидабузарликлар бўйича ҳисоб: 4-3.

17. Фол. Тожикистон зарарига.

16. Зарба! Бритонинг яна бир уриниши ҳам муваффақиятсиз якунланди.

14. Зарба! Бритонинг жаримадан йўллаган кучли зарбасига аниқлик етишмади.

14. Фол. Тожикистон зарарига.

13. Бурчак узатмасидан сўнг португалиялик ўйинчининг тўхтатмасдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

Португалия тайм-аут олди.

13. Фол. Португалия зарарига.

12. Бекмуродовнинг бу галги зарбаси аниқ чиқди, бироқ Соуза тўпни эгаллаб олди.

11. Зарба! Коэльо қулай вазиятда рақиб дарвозасини аниқ нишонга ололмади.

11. ГОЛ! Зики рақибнинг деярли барча футзалчисини, ҳатто дарвозабонини ҳам алдаб ўтиб, супергол урди.

10. Фол. Португалия зарарига.

9. Зарба! Кутчининг айланма зарбасига аниқлик етишмади.

9. Зарба! Португалиянинг икки футзалчиси рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, бироқ Жезус якуний зарбани ноаниқ йўллади.

8. Зарба! Бекмуродовнинг кучли зарбаси яна ноаниқ кўриниш олди. Ҳозирча Тожикистонинг деярли барча зарбасини дарвозабони йўлламоқда.

6. Зарба! Бритонинг зарбасини яна рақиб посбони қайтарди.

6. Зарба! Рошанинг ўнг қанотдан йўллаган зарбасини Бекмуродов қайтарди.

5. Зарба! Тожикистон посбонининг яна бир уриниши ноаниқ.

4. Фол. Португалия зарарига.

4. Зарба! Зики бир неча рақибини алдаб ўтиб, чап оёқда ноаниқ зарба йўллади.

3. Зарба! Тожикистон дарвозабони рақиб дарвозасини нишонга олишга уриниб кўрди, ноаниқ.

2. Зарба! Исмолиовнинг хавфли зарбасини Португалия дарвозабони қайтарди.

2. ГОЛ! Пани аутдан оширилган тўпни рақиб дарвозасининг бурчагига аниқ жойлаб қўйди!

1. Учрашув бошланди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика