

"Виталий Левченко аввал ҳам "Истиклол" ФКни бошқарган ва клуб билан ҳам ички, ҳам халқаро майдонда салмоқли ютуқларга эришган.
Унинг қўл остида жамоа Тожикистон чемпионига айланган ва мамлакатни ОФК Чемпионлар Лигасида муваффақиятли намоён этган, жумладан, турнирнинг гуруҳ босқичида ҳам иштирок этган.
Левченко сўнгги уч мавсумда Фарғонанинг "Нефтчи" клубида ишлаган ва 2025 йилги мавсумда жамоани Ўзбекистон чемпионига айлантирган.
Виталий Григорьевич билан тузилган шартнома 2026 йил мавсуми якунигача амал қилади", – дейилади хабарда.


Унинг янги жамоаси аллақачон маълум бўлиб улгурган эди.



