

Баҳсни асосий таркибда бошлаган ва 23-дақиқада гол уришга муваффақ бўлган Элдор Шомуродов 26-дақиқада алмаштирилди. Бунга жароҳат сабаб бўлди. Баҳсдаги биринчи голни Ўзбекистон терма жамоасининг бошқа бир етакчиси Аббос Файзуллаев киритган эди.
Элдор Шомуродовга тезроқ сафга қайтишни тилаб қоламиз.



