Шомуродов биринчи бўлимда алмаштирилди

Aslanov Jasurbek
4 фев 2026, 18:24
Туркия Кубогининг 3-босқичи доирасидаги "Карагюмрук" ҳамда "Башакшеҳир" жамоалари ўртасидаги баҳснинг биринчи бўлимида ўзгариш рўй берди.

Баҳсни асосий таркибда бошлаган ва 23-дақиқада гол уришга муваффақ бўлган Элдор Шомуродов 26-дақиқада алмаштирилди. Бунга жароҳат сабаб бўлди. Баҳсдаги биринчи голни Ўзбекистон терма жамоасининг бошқа бир етакчиси Аббос Файзуллаев киритган эди.

Элдор Шомуродовга тезроқ сафга қайтишни тилаб қоламиз.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia