UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00Европа Конференциялар лигаси. Финал. "Олимпиакос" — "Фиорентина" (онлайн ҳисоб)  0 23:40Германиядаги стадион майсаси остидан 2-жаҳон урушидаги бомба топилди  1 23:23Шароф Муҳиддинов: "Пахтакор"нинг голидан кейин яхшилана бошладик"  4 23:06Абдувоҳид Неъматов "Пахтакор" дарвозабони унга нима дегани ва Ҳамралиевнинг тўпни қайси томонга тепиши кераклигини айтгани ҳақида гапирди  11 22:51Рўзиқул Бердиев: "Жамоамиз яхши ўйин кўрсатиши учун гол ўтказиб юбориш шарт эди. Баъзида бу фойда келтиради"  15 22:42Максим Шацких: "Мен пенальтилар сериясига тайёрланадиган мураббийлар тоифасидан эмасман"  21 22:25"Насаф" — 2024 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! (Тақдирлаш маросими)  4 21:40Ўзбекистон Суперкубоги-2024. Пахтакор - Насаф 1:1 (Пенальтилар серияси 3:4). Highlights  25 21:30Компани "'Бавария' — халқаро футбол институти"  4 21:17"Насаф" — Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  254 20:48ПСЖнинг Мбаппедан 80 млн евро қарзи бор, клуб буни тўлашдан бош тортди  5 20:24Драган Черан Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарига айланди  2 20:11Расман: Компани — "Бавария" бош мураббийи!  10 19:59Компанини "Бавария"га Гвардиола тавсия қилган  3 19:35Карло Анчелотти: "Мен фаолиятимни "Реал"да якунламоқчиман"  9

Artel 2026 йил якунига қадар Суперлига титул ҳомийсига айланди Янгиликлар

Artel 2026 йил якунига қадар Суперлига титул ҳомийсига айланди

Ўзбекистоннинг жаҳонга машҳур брендларидан бири бўлган Artel Суперлига титул ҳомийсига айланди.

Компания ҳамда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бу борада уч йиллик келишувга эришди.

Келишув шартларига кўра Лига даромади йилдан-йилга ўсиб боради. Бунда Суперлига иштирокчи клублари сони 2025 йилдан бошлаб 16 тага етказилиши ҳамда ўйинлар сони 182 тадан 240 тагача кўпайиши кўзда тутилган.

Суперлига титул ҳомийлиги масаласида Лига умумий ҳисобда 5 та компания билан музокара олиб борди. Келишувнинг бир эмас, бир неча йиллик бўлиши ҳамда мазкур давр давомида Лига ишлаб топадиган даромад масаласи Лига кун тартибида турди. Музокаралар якунида Артел бренди билан ҳамкорлик қилиш бўйича қарор қабул қилинди.

Маълумот учун, сўнгги 5 йил давомида Суперлига титул ҳомийси сифатида ишлаб келган Coca-Cola Лига билан ҳамкорликни давом эттирмоқда. Аввалроқ компания Ўзбекистон кубогининг титул ҳомийсига айлангани ҳамда қатор ижтимоий лойиҳаларни биргаликда амалга оширмоқчи экани ҳақида хабар бергандик.

Лига олдиндаги уч йиллик режаларни ўз ичига олган дастурга эга бўлиб, бу йўлда ҳомий ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаш муҳим аҳамият касб этади. Ишонамизки, Artel билан йўлга қўйилган ҳамкорлик мамлакат ички чемпионати учун хайрли бўлади.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

   
29 фев 00:09:41
lion_7
ARTEL KANSANER OMOQCHIYDIM ENDI OMIYMAN. BU BUQQORINLAGA 1 TIYN PULIMAM JALKA
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика