UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  0 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  5 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  0 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  1 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  5 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  12 07:22Бугун ФИНАЛ  11 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   6 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  20 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  11 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  10 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  2

Латвиялик посбон, Олимпиадага чиққан футболчи, чет эллик мураббий ва македониялик тўпурар. Суперлигада 9-турнинг энг яхшилари Янгиликлар

Латвиялик посбон, Олимпиадага чиққан футболчи, чет эллик мураббий ва македониялик тўпурар. Суперлигада 9-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 9-турининг энг яхшиларини аниқлади.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра 9-турнинг энг яхши дарвозабони - Роберт Озолс ("Қизилқум").

"Қизилқум" бу тур Тошкентда "Пахтакор" меҳмони бўлди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашув давомида Латвия терма жамоаси посбони бир неча бор "Қизилқум"ни голдан қутқарди. Шу тариқа Роберт Озолс турнинг энг яхши дарвозабони бўлди.




"Championat.asia" сайти талқинига кўра 9-турнинг энг яхши мураббийи - Веско Стешевич ("Металлург").

Веско Стешевич бошчилигидаги "Металлург" бу тур ўз майдонида "Навбаҳор"га қарши ўйнади ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Мусобақа жадвалининг сўнгги поғонасида бораётган "Металлург" пешқадам "Навбаҳор"ни тўхтатишга муваффақ бўлди. Шу тариқа, Стешевич 9-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.



"Championat.asia" сайти талқинига кўра 9-турнинг энг чиройли голи муаллифи - Жасур Жалолиддинов ("Нефтчи").

"Нефтчи" мазкур тур Фарғонада ОКМКни қабул қилди. Учрашувнинг 53-дақиқасида мезбонлар ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддинов жарима тўпини ажойиб тарзда рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Айнан мана шу гол 9-турнинг энг чиройли голи деб топилди.


ГОЛНИ ТОМОША ҚИЛИШ



"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 9-турнинг энг яхши футболчиси - Люпче Дориев ("Сўғдиёна").

"Сўғдиёна" ушбу тур ўз майдонида "Бунёдкор"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Мезбонлар ҳужумкор ярим ҳимоячиси Люпче Дориев 11, 39 ва 42-дақиқаларда учта гол уришга муваффақ бўлди. Дориев 2010 йилдан буён Ўзбекистон чемпионатида хет-трик қайд этган иккинчи македониялик футболчига айланди. Шундай қилиб, Люпче Дориев Суперлигада 9-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика