

Терма жамоамизнинг 35 ёшли футболчиси Илёс Маллаев Осиё футбол конфедерацияси расмий сайтига берган интервьюсида йирик ҳисобдаги мағлубият ва навбатдаги учрашувга тайёргарлик ҳақида фикр билдирди.
"Мусобақага тайёргарлик кўриш учун вақтимиз кам бўлди. Албатта, турнирни бундай бошлашни истамагандик. Умид қиламанки, кейинги ўйинларда яхшироқ натижа кўрсатамиз.
Бу учрашувни тайёргарлик ўйини сифатида қабул қилиб, ундан сабоқ оламиз. Мураббий БААга қарши баҳсда янги стратегияни синаб кўриш ҳақида айтиб ўтди", – деди Маллаев.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси 2023 йилдан буён илк бор соҳил футболи бўйича Осиё Кубогида иштирок этмоқда. Ҳамюртларимиз билан бир гуруҳдан ўрин олган Ўмон ўтган йилги мусобақа финалчиси ҳисобланади.



