Осиё Кубоги. Бугун старт

Xayrulla Xoliqov
19 ноя 2026, 12:26
Таиландда соҳил футболи бўйича навбатдаги Осиё чемпионатига старт берилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун ўз иштирокини бошлайди.

Гуруҳлар ва жамоалар

Бу йилги Осиё чемпионатида 12та жамоа иштирок этади. Жамоалар тўрттадан уч гуруҳга бўлинган:

A гуруҳи: Япония, Таиланд, Ироқ, Баҳрайн.

B гуруҳи: Эрон, Афғонистон, Ливан, Вьетнам.

C гуруҳи: Ўзбекистон, Уммон, Саудия Арабистони, БАА.

12.jpg

Кеча 1-тур учрашувларига старт берилди ва A гуруҳининг дастлабки иккита баҳси ўтказилди.

Япония - Баҳрайн 8:3

Таиланд - Ироқ 5:4

14.jpg

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси ўз иштирокини бошлайди. Вакилларимиз илк турни Уммон термасига қарши ўтказишади. Ўйин Тошкент вақти билан 13:30да старт олади.

15.jpg

Таркибимизда кимлар бор?

13 ноябрь куни соҳил футболи бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Аҳаджон Юсупов Осиё Кубогида иштирок этадиганлар рўйхатини эълон қилди.

Дарвозабонлар: Равшан Элибоев, Акмалжон Ҳазратқулов.

Майдон ўйинчилари: Фарҳод Қодиров, Дилмурод Шавкатов, Мамашариф Ҳалимов, Боймуҳаммад Рўзимуродов, Ҳусанхон Ғаниев, Илёс Маллаев, Амаль Увраимов, Қувончбек Жаҳонов, Фарҳод Абдумавлонов, Сарвар Шоаҳмедов.

18.jpg17.jpg

Ўзбекистон қандай натижа кўрсатган?

Соҳил футболи бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси шу кунгача 6 марта иштирок этган бўлиб, энг яхши натижамиз чорак финал ҳисобланади. Терма жамоа ҳисобида ҳозирча 21 ўйинда 5та ғалаба ва 16та мағлубият бор. Тўплар нисбати 72-94.

Мусобақа тарихи ҳақида

Соҳил футболи бўйича Осиё чемпионати илк бор 2006 йил ташкил қилинган бўлиб, БАА мезболик қилган. Умуман олганда БАА тўрт марта мусобақа мезбони бўлган. Қатар икки марта, Уммон ва Малайзия биттадан мезбонлик қилган. 2019 йилдан бери Осиё чемпионати қаторасига 5 марта Таиландда ўтказиб келинмоқда.

2006. БАА

2007. БАА

2008. БАА

2009. БАА

2011. Уммон

2013. Қатар

2015. Қатар

2017. Малайзия

2019. Таиланд

2021. Таиланд

2023. Таиланд

2025. Таиланд

2026. Таиланд

11.jpg

Совриндор жамоалар

Соҳил бўйича Осиё чемпионатида энг кўп чемпион Эрон ҳисобланади. Форсликлар ҳисобида тўртта олтин медаль бор. Япония уч марта чемпион бўлган, БАА эса икки бор зафар қучган. Шунингдек, Уммон ва Баҳрайн ҳисобида биттадан олтин медаль бор.

Ўтган йил финалда Эрон Уммонни мағлуб этиб, ўз тарихида тўртинчи кубокни қўлга киритганди. Бу йилги мусобақа низомига кўра, ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа ва энг яхши учинчи ўрин эгаларидан иккита жамоа кейинги босқичга йўл олади. Ушбу Осиё чемпионатида Найим Қосимов бош ҳакам, Бахтиёр Намазов ҳакамлар назоратчиси сифатида фаолият олиб боради. Терма жамоамизга ва вакилларимизга омад тилаб қоламиз.

Ўхшаш янгиликлар

Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›