UZ

Сўнгги янгиликлар

11:38Суперлигада кутилган истеъфо рўй берди  1 11:11"Бавария" "Ливерпуль" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  1 10:28Англия терма жамоаси Европа чемпионатида ғалаба қозонса, қанча мукофот пули олиши маълум  4 10:00«Сўғдиёна» тўрт йиллик нохуш анъанага чек қўйди  7 09:33Англия ва Сербия терма жамоалари 44 йиллик антирекордни янгилашди  1 09:06Хвича Кварацхелиянинг агентининг гаплари футболчининг трансферини барбод қилиши мумкин  0 08:41Роберто де Дзерби янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 08:14Евро-2024. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match» соҳиблари маълум  2 07:47Евро-2024. Бугун Франция ва Бельгия мусобақадаги «юришини» бошлайди  0 07:21Суперлига. Бугун Тошкентда иккита учрашув бор  3 02:35Евро-2024. Сербия - Англия 0:1  1 01:55Евро-2024. Англия илк турда Жуд Беллингемнинг голи эвазига Сербияни мағлуб этди  13 01:34Мбаппе Олимпиадада иштирок этиш масаласига узил-кесил нуқта қўйди  2 01:10Рўзиқул Бердиев: "Дастлабки дақиқада юзага келган вазиятимиздан фойдаланганимизда ҳисоб бошқача бўлиши мумкин эди"  33 00:51"Сўғдиёна" ёрдамчи мураббийи: "Иккита четлатишдан сўнг ҳам ғалабани сақлаб қолишгани учун йигитларга раҳмат айтаман"  10

"Шўртан" 5 нафар янги футболчи билан шартнома тузди. Улардан бири Баҳрайнда ўйнаган Янгиликлар

"Шўртан" 5 нафар янги футболчи билан шартнома тузди. Улардан бири Баҳрайнда ўйнаган

Суперлигага чиқишни мақсад қилган "Шўртан" таркибни кучайтираётганидан хабарингиз бор.

Бугун ҳам жамоага келиб қўшилган бир қатор футболчилар билан шартномалар имзоланди.

- Ўтган мавсумда Бухоронинг “Бухоро” жамоаси шарафини ҳимоя қилган Жасур Холтўраев янги мавсумда жамоага ёрдам беради. Футболчи "Шўртан" билан бир йиллик шартномага имзо чекди.




- 28 ёшли тажрибали ҳимоячи Миржалол Жумаев ҳимоя чизиғини кучайтирмоқда. Миржалол ҳам "Шўртан" билан бир йиллик шартнома имзолади.




- “Насаф” футбол мактаби тарбияланувчиси, ўтган мавсумда “Бухоро” жамоасида ҳаракат қилган Маҳмуд Жўрабоев ҳам таркибга келиб қўшилди. Ёш ҳужумчи 2024 йил охиригача Ғузор клуби билан бирга бўлади.




- Ўтган мавсумда Яйпаннинг “Турон” жамоасида ҳаракат қилган Сардор Садуллаев ҳам янги мавсумни Ғузорда бошлайди. Тажрибали ҳимоячи "Шўртан" билан бир йиллик келишувга эришди.




- Сўнгги мавсумларда легионер мақомида бўлган тажрибали дарвозабон Мирзоҳид Маматхонов 2024 йилда жамоага ёрдам беради. Тажрибали дарвозабон сўнгги мавсумни Баҳрайннинг “Будаия” жамоасида ўтказган.




- Шунингдек, ўтган мавсумда "Шўртан" шарафини ҳимоя қилган тажрибали ҳимоячи Улуғбек Худойбердиев билан ҳам амалдаги шартнома узайтирилди.




Мураббийлар селекция ишларини давом эттиришмоқда.

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика