UZ

Сўнгги янгиликлар

00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  0 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  3 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  5 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  25 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  7 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  2 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  7

ЕЧЛ. ПСЖ Лондонда "Арсенал"ни таслим этди Янгиликлар

ЕЧЛ. ПСЖ Лондонда "Арсенал"ни таслим этди

Европа Чемпионлар Лигаси ярим финал босқичи илк учрашуви якунига етди.

ЕЧЛ

1/2 финал илк ўйини

"Арсенал" – ПСЖ 0:1 

Лондон. "Эмирейтс" стадиони. 00:00

Голлар: Усмон Дембеле (Хвича Кварацхелия) 4'

Арсенал: Давид Райя – Юрриен Тимбер (Бен Уайт, 83), Уильям Салиба, Якуб Кивёр, Майлс Льюис-Скелли, Мартин Эдегор (Итан Нванери, 90), Деклан Райс, Микель Мерино, Букайо Сака, Леандро Троссард, Габриэль Мартинелли.

ПСЖ: Жанлуижи Доннарумма, Ашраф Ҳакими, Маркиньос, Вильян Пачо, Нуну Мендеш, Жоау Невеш (Уоррен Заир-Эмери, 89), Витинья, Фабиан Руис , Дезире Дуэ (Гонсалу Рамуш, 76), Усмон Дембеле (Брэдли Барколя, 70), Хвича Кварацхелия.

Огоҳлантиришлар: Леандро Троссард (10), Букайо Сака (43), Ашраф Ҳакими (44).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! ЭНДИ БИР ҲАФТАДАН СЎНГ ПАРИЖДА ЖАВОБ ЎЙИНИ ЎТКАЗИЛАДИ ВА ФИНАЛЧИ ҚАЙСИ ЖАМОА БЎЛИШИГА АНИҚЛИК КИРИТИЛАДИ.  

90+3. Уууух! Нванерининг қулай пасидан сўнг Мартинелли ўта ноаниқ зарба берди. 

90. Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшилди. 

90. "Арсенал"да ўзгариш: Мартин Эдегор ўрнига Итан Нванери майдонга тушди. 

89. ПСЖда алмаштириш: Жоау Невеш ўрнига Уоррен Заир-Эмери баҳсни тугатиб қўяди. 

85. Уууух! 2 дақиқада 2 та вазият! Гонсалу Рамушнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинини қақшатди!  

84. Вау! Барколя бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, ноаниқ зарба берди, тўп дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди. 

83. "Арсенал"да ўзгариш: Юрриен Тимбер ўз ўрнини Бен Уайтга бўшатиб берди.

81. Ўйин голларга бой ўтиши тахмин қилинганига қарамай, минимал ҳисоб кўрмоқдамиз. 

78. Уууух! Парижликлардан хавлфи ҳужум! Барколянинг пасидан сўнг Невеш хавфли, аммо ноаниқ зарбага муаллифлик қилди. 

76. ПСЖда алмаштириш: Дезире Дуэ ўрнига Гонсалу Рамуш ўйинга қўшилди. 

74. Зарба! Хвича Кварацхелия лондонликлар посбони анча олдинга чиқиб кетганини пайқади ва олисдан дарвозани пойлаб кўрди, ноаниқ.  

72. Лондонликларда ҳимоячи Бен Уайт учрашувга қўшилишга тараддуд кўрмоқда. 

70. ПСЖда ўзгариш: Усмон Дембеле ўрнига Брэдли Барколя ўйинни давом эттирадиган бўлди. 

69. Дембеле майдонда ётибди, жароҳат олган кўринади. "Арсенал" мухлислари норози. 

67. Зарбалар сони бўйича мезбонлар 5:4 ҳисобида олдинда бормоқда. 

65. ПСЖ хотиржамлик билан тўпни ўзида сақлаб турибди, бу ҳисоб парижликларни ҳар қанақасига қониқтиради. 

61. Салиба хавфли вазиятга чиқиб бораётган Ҳакимини "подкат" орқали маҳорат билан тўхтатиб қолди. Турли highlights'дан жой олса керак. 

60. ПСЖ омадини қарши ҳужумдан излаяпти. Эътиборлиси, жамоалар ҳали бирорта ўзгаришга қўл уришмади. 

58. Темп жуда юқорилаб кетди. Ёзишга улгурмаяпмиз. Охирги вазиятда Эдегор олдинда турган ҳужумчиларна ноаниқ пас берди. Яхши вазият юзага келганди. 

56. Ууух! Доннарумма! Троссарднинг чап оёқда яқиндан берган зарбасини Доннарумма қайтаришга эришди. "Махлуқ"! Қойил! 

54. Троссард ҳимоядан ҳужумга ўтиб борди, аммо тушунарсиз ва манзилсиз пас узатиб, тўпни меҳмонларга топшириб қўя қолди. 

52. Якуб Кивёр зарба берди, бироқ бу дарвозабонга ҳеч қандай қийинчилик туғдиргани йўқ.

50. Келган жойидан давом этамиз. Ҳисоб ҳамон – 0:1. 

49. VAR голни текшириб чиқиб, уни бекор қилди. Мерино офсайдда бўлган экан.  

47. ГОООООЛ! "Арсенал" анъанага кўра стандартдан фойдаланди! Райснинг жарима зарбасидан ошириб берган тўпини Мерино бош билан дарвозага жойлаб қўйди – 1:1

46. Иккинчи бўлим тўқнашув билан старт олди: Невеш ҳаводаги куршда тирсаги билан Меринога зарба бериб юборди, жарима зарбаси. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Стадиондаги атмосфера Артета хоҳлаганидек, аммо жамоанинг ўзи қўшиши керак. Энрике жамоасида эса ҳаммаси жойида.

Биринчи бўлим тугади. Танаффусга йўл оламиз. Биздан узоқлашманг! 

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

"Босс" шу ерда

45. Уууух! Мартинелли бирга-бир ҳолатга чиқиб бориб, зарба берди, Доннураммадан сэйв! Даҳшат! Италиялик посбон яна катта саҳнага чиқмоқда! 

44. Парижликлар ҳимоячиси Ҳакими Тимберни йиқитди ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

43. Сака Мендини бироз итариб юборгани учун қоида бузиш қайд этилди, шундан сўнг Букайо жаҳл отига минди ва сариқ карточка ишлаб олди. 

42. Айни пайтга келиб xG (эҳтимолий гол) масаласида 0.86 га 0.29, лондонликлар олдинда.  

40. Уууух! Қандай вазият! Сака бир қатор ҳимоячиларни ортда қолдириб, пас узатди, бироқ Мартинелли муваффақиятсиз зарба йўллади.

39. Зарба! Сака олисдан ерлатиб зарба берди, Доннарумма бу тўпни осонликча қўлга киритди. 

37. Уууух! Мерино жарима майдончаси ичида ётибди, "Арсенал"чилар пенальти сўрамоқда. Невеш ҳам тўпга, ҳам Меринонинг оёғига ўйнамоқда. Давом этамиз. 

37. Эдегорнинг стандартдан ошириб берган паси ҳимоячилар томонидан бартараф қилинди. 

35. Хвича Букайо Сакага нисбатан қоидани бузди. Эътироф этиш жоизки, бугун Саканинг "Арсенал"даги ролини Дуэ ПСЖда аъло даражада бажариб беряпти. 

33. ПСЖ майдонда эркин ҳаракат қилмоқда, босимсиз. "Арсенал" эса ўзига ўхшамаяпти. 

31. Уууух! Дуэнинг ерлатиб йўллаган хавфли зарбасини Давид Райя бартараф этди! Даҳшат зарба! Чиройли сэйв! 

27. Тўпга эгалик қилиш статистикаси фоизларда – 28 га 72. Кутганмидингиз?

24. Эдегорнинг жаримадан ошириб берган тўпини Кивёр боши билан дарвозага йўналтирди, Доннарумма тўпни ишонч билан эгаллади. 

23. Мезбонлар секин-аста ўзларига келишмоқда. Льюис-Скелли майдон марказида Ҳакимидан устамонлик билан ўтиб кетди, аммо йиқитилди. 

21. Эфирда Габриэль Магальяэс намойиш этилди. Ҳа, бугун "канонирлар" ҳимоясида унинг ўрни сезилмоқда. Сабаби у бўлса, Салиба ҳам хотиржамроқ ўйнайди. 

20. Яна Тимбер диққат марказида: бу сафарги жабрдийда ҳам Кварацхелия. 

17. Тимбер Кварацхелияга нисбатан қўпол ҳаракат қилди ва ҳакам томонидан оғзаки огоҳлантирилди. Сал аввалги эпизодда бу футболчилар ичкарида тўқнаш келган ва Хвича жарима майдончаси ичида йиқилиб, пенальти сўраганди. Бироқ бош ҳакам эпизод пенальтига тортмайди деб топди. 

14. Зарба! Ҳакимининг ҳаволатиб амалга оширган пасидан кейин ҳимоядан ҳужумга етиб келган Маркиньос бош билан дарвозани пойлади, Райя ўз ўрнида! 

13. Хвича Кварацхелия чап қанотда фаоллик кўрсатиб, бурчак зарбаси ишлади. Грузиялик вингернинг узатмасидан сўнг тўп ҳимоячи орқали майдонни тарк этди.

10. Леандро Троссард Ҳакимига нисбатан тактик фоль ишлатди ва сариқ карточка олди. 

8. Лондонликлар ҳимоячилари Дуэни пассив қарши олишди, рақиб финт билан алдашга уринди, аммо якунда барибир ҳужум бир амаллаб тўхтатилди.   

7. Габриэль Мартинеллининг узатмасидан сўнг Жанлуижи Доннарумма тўпга эга чиқди. "Арсенал" ҳозирча ўзига ўхшамаяпти. 

4. ГОООООООЛ! Учрашув тезкор гол билан бошланди! Усмон Дембеле! Хвича Кварацхелия нинг қулай пасидан сўнг Дембеле ерлатиб пастки бурчакни нишонга олди ва ҳисобни очди – 0:1!

1. Учрашув бошланди!

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика