

"Ҳаяжонли ўйин бўлди. Икки жамоа ҳам доимий равишда прессинг қилишини ва юқори суръатда ҳаракатланишини ҳисобга олсак, айнан шундай баҳсни кутгандик. Биринчи бўлимда бу босимни енгиб ўтдик ва ҳақли равишда олдинга чиқиб олдик. Аммо танаффусгача ҳисоб 3:0 бўлиши менга ёқмайди. Бундан кейин рақиб катта таваккалга қўл уради, сен эса аллақачон ғалаба қозониб бўлдим деб ўйлайсан.
Биз қийин дақиқаларни бошимиздан кечирдик. Агар омадимиз келмаганида, бу ўйинда мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди. Иккинчи бўлимда бу ҳақда ёрдамчим Рафаэль Поль билан гаплашдим. Лига 1 нинг дастлабки турларидан фарқли ўлароқ, омадимиз келди. Бугун мумкин бўлган ҳар қандай натижа адолатсиз бўлмасди.
Асосийси — Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш. Мусобақанинг ушбу босқичида энг яхши жамоа бўлиш унчалик муҳим эмас", – деди Энрике.
ПСЖ 6 очко жамғариб, Чемпионлар Лигаси умумий босқичи турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. "Манчестер Сити" эса 3 очко билан 17-ўринда бормоқда.



