"Ал Иттиҳод" Бразилия терма жамоаси футболчисини сотиб олмоқчи

19 ноя 2026, 10:40
Бразилиялик ҳужумчи Луис Энрике йил охирида "Зенит"ни тарк этиши мумкин.

Бу ҳақда ESPN Brasil журналисти Фелипе Силва X ижтимоий тармоғида хабар бермоқда. Саудиянинг "Ал Иттиҳод" клуби яна алоқага чиққан ва ўйинчига бўлган қизиқишини қайта тиклаган. Ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунларида клуб битимни якунлашга улгурмаган эди.

Хабар қилинишича, "Зенит" трансфер суммаси бўйича ўз талабларини сақлаб қолмоқда ва 35 миллиондан 40 миллион еврогача маблағ олишни мўлжалламоқда. Россия жамоаси ушбу оралиққа мос келадиган таклиф тушса, музокараларга тайёр эканликларини маълум қилишган.

Манба маълумотларига кўра, Энрике хизматларига бошқа хорижий клублар ҳам қизиқиш билдирмоқда. Спортга пул тикиш соҳасидаги ҳомийлар билан ҳамкорлик тўхтатилгани сабабли ўйинчининг ватанига қайтиши истисно этилган.

Ўхшаш янгиликлар

Манба: ESPN Brasil

Сўнгги янгиликлар

Барча ›