

Унинг фикрича, бу чекловлар турнир ривожини тўхтатиб, бошқа жамоаларнинг чемпионлик учун курашишига йўл қўймаяпти.
— Агар гап тарихий грандлар — "Ливерпуль", "Арсенал", "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" ҳақида кетаётган бўлса, бошқа клубларда улар билан рақобатлашиш имконияти умуман йўқ. Энди яна эллик йил фақат "Арсенал", "Юнайтед" ва "Ливерпуль" ғалаба қозонишини кузатиб ўтирамизми? Бошқа жамоалар ҳам тенг шароитда курашиш имконига эга бўлишлари учун амалдаги қоидаларни ўзгартириш зарур, — деди Коул TNT Sports студиясида.



