РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Краснодар"га мағлуб бўлди, Ашурматов захирада қолдирилди

Alisher Ostonov
3 май 2025
РПЛ 27-тур доирасидаги "Краснодар" — "Рубин" ўйини бўлиб ўтди.

"Краснодар" биринчи бўлимнинг ўзида Эдуард Сперцян (5, пенальтидан) ва Витор Тормена (40)нинг голлари эвазига ғалабага эришди. Меҳмонлар уларга 83-дақиқада Илья Рожковнинг аниқ зарбаси билан жавоб беришди.

Қозонликлар сафида ўзбекистонлик ҳимоячи Рустам Ашурматов бу сафар ҳам захирада қолдирилди.




Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia