Рўзиқул Бердиев: "Очко йўқотишга ҳақли эдик"

Mirjalol Normatov
2 май 2025
Суперлиганинг 8-тури доирасида "Хоразм"га қарши ўйиндан кейин "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.


- Очко йўқотишга ҳақли эдик. Ўзимиз ўйлаган ўйинни кўрсата олмадик. Рақиб биздан кўра кўпроқ вазият яратди ва биздан кўра яхшироқ кўринди. Йигитларимнинг бугунги ўйинга руҳий тайёргарлиги яхши бўлмагандир. Бугун очко йўқотишимизнинг бир неча омиллари бор. Яна бир бор айтаман, бугун биз очко йўқотишга мос ўйин намойиш қилдик.

- "Хоразм" жамоасининг Суперлигадаги ўйинларини кузатгансиз. Жамоанинг ўйинларига қандай баҳо берасиз?

- Тажрибали жамоа йиғилди. Таркибдаги барча футболчилар бугунга қадар ҳам яхши фаолият олиб боришган, бугун улар буни исботлашди. Менимча улар бир-бирини тушуниб олишлари учун вақт керак. Шу орқали уларнинг ўйинлари яхшиланиб боради. Тажрибали футболчилар ҳали ўз даражасини кўрсата олади. Хоразмга футбол қайтгани жуда ёқимли. Агарда улар ўз ўйинларини уйларида ўтказадиган бўлса, янада ёқимлироқ, футбол мухлислари учун эса яхшироқ бўларди. 


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia