Асадбек Раҳимжонов: "Гувоҳи бўлдингиз, ҳакамлар йўқ жойдан пенальти белгилашди"
03 май 11:47
Янгиликлар
Асадбек Раҳимжонов: "Гувоҳи бўлдингиз, ҳакамлар йўқ жойдан пенальти белгилашди"
Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Қўқон-1912" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар ярим ҳимоячиси Асадбек Раҳимжонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик. Нафақат бугун, балки ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Бугун насиб қилмаган экан.
Йўқ, мағлубиятимизга эҳтиёткорликка берилиш сабаб деб ўйламайман. Гувоҳи бўлдингиз, ҳакамлар йўқ жойдан пенальти белгилашди. Ўзимиз ҳам баъзи вазиятларда хатога йўл қўйдик.
Мағлубият кейинги таъсир ўтказмайди. Жамоадаги руҳият мустаҳкам. Бундай ҳолат футболда учраб туради. Бугун ғалаба қозонсангиз, эртага мағлубиятга учрашингиз мумкин. Бу жиҳат бизга умуман таъсир қилмайди. Аксинча, бу бизга сабоқ бўлади", деди 21 ёшли футболчи.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар