UZ

Сўнгги янгиликлар

08:25Sofascore. БААдаги "ўзбек дербиси"да Ғаниев ва Эркинов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:58Sofascore. Мавсумдаги сўнгги учрашувда Шомуродов неча баҳо олди?  2 07:30Суперлига. Бугун 11-тур якунланади  0 06:40Суперлига. "Навбаҳор" йирик ҳисобда зафар қучди, "Пахтакор" ва "Динамо" эса ўйиннинг охирги дақиқаларида уч очкони қўлга киритди  0 02:36ЖЧ-2026 саралаши. БАА Ўзбекистон ва Қирғизистонга қарши ўйинлар учун таркибини эълон қилди  10 02:29Баҳром Ҳайдаров: "Навбаҳор" каби жамоага қарши ўйинда 0:3 ҳисобидан кейин ўйинга қайта олиш жуда қийин"  1 02:25Ла Лига. "Барселона" мавсумдаги сўнгги ўйинда меҳмонда "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  10 02:11А Серия. "Рома" сўнгги турда "Торино"ни мағлуб этди, аммо параллель ўйинда "Юве" меҳмонда "Венеция"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўрин билан ЧЛга йўл олди  34 01:32Сергей Лушан: "Мен бу масалада ҳоким билан кўп гаплашганман. Буни аллақачон амалга ошириш керак эди"  2 01:11Гёкереш "Спортинг" ва Швеция сафида мавсумдаги 63-голини урди - бу сафар Португалия кубоги финалининг 100-дақиқасида пенальти орқали  0 00:53Камолиддин Тожиев: "Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади"  22 00:31Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман"  5 00:24"Ливерпул"га АПЛ ғолиблиги учун кубокни қабул қилиб олди  9 23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  22 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0

Асрор Алиқулов: "Бухоро" ўз услубини ўзгартиргани йўқ. Биз эса қийин ғалабага эришдик" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Бухоро" ўз услубини ўзгартиргани йўқ. Биз эса қийин ғалабага эришдик"

Суперлига 8-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Машъал" (1:2) баҳсидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бухоро" ҳимояга урғу берган ҳолда қарши ҳужумга таянадиган жамоа. Бундан хабардор эдик. Биз бунга тайёр эдик. Биринчи бўлимда кўпгина хатоларга йўл қўйдик. Иккинчи бўлимда эса "Бухоро" футболчиларида чарчоқ аломатлари сезилди ва бўш зоналар пайдо бўла бошлади. Шундан сўнг биз вазиятларга эга бўла бошладик. Барчани ғалаба билан табриклайман. Ғалабани мухлисларга бағишлаймиз", - деди Асрор Алиқулов бугунги баҳс ҳақида.


- Биринчи бўлимда икки жамоа ҳам ўта зерикарли футбол намойиш этишди. Бунга нима сабаб бўлди?

- Бундай пассив ўйин намойиш этиш мақсадимиз йўқ эди. "Бухоро" ҳимояга ётиб олди, биз эса тўп билан жуда пассив ҳаракат қилдик. Ҳимоячиларимиз кўп хатоларга йўл қўйди. Биз кеча Тошкентга етиб келдик ва узоқ йўл босиб келганимиз футболчиларга таъсир қилди. Иккинчи бўлимда эса ҳаво янада салқинлади. Футболчилар ҳам анча енгиллашиб олишди. Танаффусдан сўнг тезкорлик қўша олдик. Ислом Баратов ўйинга яхши қўшилди. "Бухоро" эса ўз услубини ўзгартиргани йўқ. Биз эса вазиятлар яратишга интилдик ва якунда қийин ғалабага эришдик.

- Бугун дарвозада Умиджон Ҳамроевни кўрдик. Бундан аввалги учрашувларда эса бошқа дарвозабонларга имконият берган эдингиз. Асосий посбонни белгилашда қандай мезонларга суянасиз?

- Машғулот жараёнидан ва ўйиндаги ҳаракатлардан. Умид бир нечта учрашувдан буён асосий таркибдан жой олмоқда ва ишончли ўйин намойиш этмоқда. Дастлабки турларда Достонбек Тўхтабоевга имконият берган эдик. Достон ҳам яхши учрашувлар ўтказди. Икки дарвозабонимиз ҳам асосий. Дарвозабонлар мураббийи билан маслаҳатлашган ҳолда қайси посбонга имконият беришни ҳал қиламиз.

- "Машъал" гоҳида кучли рақиблардан очко тортиб олмоқда. Масалан, "Сўғдиёна" мағлуб этилди. Айрим бир вазиятларда эса ўртамиёна рақиблар мағлуб этилмаяпти. Ёзги танаффусда жамоа таркиби кучайтириладими?

- Кучайишимиз шарт. Чунки биз яхши селекция ишларини олиб бора олмадик. Биз қаердан янги футболчини топа олишимиз ҳам асосий факторлардан бири. Керакли позицияларга футболчиларни харид қилишимиз керак. Кўпгина футболчиларимизга ишонч етишмаяпти. Кўп футболчиларимиз Про-Лигада ўйнаб юришган, айримлари ўзининг собиқ жамоаларида захирада қолиб кетишган. Таркибимиз шундай футболчилардан ташкил топган.

- Футболчиларнинг жисмоний ҳолати яхши эмасдек. "Бухоро" футболчилари осонлик билан футболчиларингиздан югуриб ўтиб кетишди...

- Сиз жисмоний ҳолат деганда нимани тушунасиз. Биз бугун умумий жисмоний ҳолатда ютқаздик дея олмайман, аммо атлетизмда, яъни яккакурашларда мағлуб бўлдик. Буни тан олишимиз керак. "Бухоро"нинг футболчилари курашларда кўпроқ устун келишди, лекин бу умумий жисмоний ҳолат дегани эмас. Футболчиларимиз 90 дақиқа ўйнай олишди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
03 май 23:49:08
Озод Ачилов
Anvar Fattayev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
....утган йили уз майдонинг единг , сал уйлаб гапир ...пенальтни хакам олиб берди .йук эди пенальти....мавсум охирида курамиз.
Ўтган йили ПРО-ЛИГАда иккала жамоа 4 марта ўйнади, биринчи ўйин Бунёдкор стадионида бўлди ва Бухоро мезбон эди, натижа: Бухоро-Машъал 0-0; иккинчи даврада Муборакдаги ўйинда натижа: Машъал-Бухоро 2-0; 3-даврада Дўстлик стадионидаги ўйинда Бухоро мезбон эди. натижа: Бухоро-Машъал 0-1. 4-даврада ўйин Муборакда бўлди, натижа:
Машъал-Бухоро 0-1. Сиз манимча охирги ўзаро ўйинни айтяпсиз. Ўша ўйиндан олдин Машъал супер-лигага чиқиб бўлган эди, шунинг учун 1-2 та асосий ўйинчиларга дам берган эди.
+1   
03 май 23:48:52
Озод Ачилов
Anvar Fattayev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
....утган йили уз майдонинг единг , сал уйлаб гапир ...пенальтни хакам олиб берди .йук эди пенальти....мавсум охирида курамиз.
Ўтган йили ПРО-ЛИГАда иккала жамоа 4 марта ўйнади, биринчи ўйин Бунёдкор стадионида бўлди ва Бухоро мезбон эди, натижа: Бухоро-Машъал 0-0; иккинчи даврада Муборакдаги ўйинда натижа: Машъал-Бухоро 2-0; 3-даврада Дўстлик стадионидаги ўйинда Бухоро мезбон эди. натижа: Бухоро-Машъал 0-1. 4-даврада ўйин Муборакда бўлди, натижа:
Машъал-Бухоро 0-1. Сиз манимча охирги ўзаро ўйинни айтяпсиз. Ўша ўйиндан олдин Машъал супер-лигага чиқиб бўлган эди, шунинг учун 1-2 та асосий
   
03 май 23:52:48
BOBIRBEK_URINOV⚽️
Anvar Fattayev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
....утган йили уз майдонинг единг , сал уйлаб гапир ...пенальтни хакам олиб берди .йук эди пенальти....мавсум охирида курамиз.
Огайни узаро уйинларни яхшилаб урганиб чикинг!!! Кейин билиб оласиз ким уйлаб гапириши кераклигини...
   
03 май 23:50:16
Озод Ачилов
Anvar Fattayev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
....утган йили уз майдонинг единг , сал уйлаб гапир ...пенальтни хакам олиб берди .йук эди пенальти....мавсум охирида курамиз.
Мани хайрон қолдираётган нарса Бухорода молиявий ҳолати яхши, лекин нимага яхши мураббий олиб келмаяпти. Агар Бухорони бу йилги сметаси Машъалда бўлганида, жамоамиз медал учун курашадиган жамоа қиларди.
   
03 май 22:53:24
QosimNozimBavariyaChmpn
Buxoroda oʻzi oʻyin uslubi degan fikr yoqku
-1   
03 май 23:08:41
Anvar Fattayev
....утган йили уз майдонинг единг , сал уйлаб гапир ...пенальтни хакам олиб берди .йук эди пенальти....мавсум охирида курамиз.
-1   
03 май 22:40:12
Гиждувон супер лига сари олга.
Бухоро химояга ётиб олди эмиш статистикага карангчи олдин урток аликулов кейин гапиринг.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика