"Локомотив" 19 ёшли футболчи билан 3 йиллик шартнома имзолади
26 янв 2023 13:00
Янгиликлар
"Локомотив" 19 ёшли футболчи билан 3 йиллик шартнома имзолади
"Локомотив" яна бир ёш футболчи билан 3 йиллик келишув тузди.
"Ўтган мавсумда "Локомотив"нинг U-19 жамоасига келиб қўшилган ва тезда ўз қобилиятларини намойиш қилиб, U-21 жамоасининг асосий футболчиларидан бирига айланган Мақсудхўжа Аълохўжаев "Локомотив" билан профессионал шартнома имзолади.

2004 йилда туғилган футболчи ўтган йил давомида U-21 жамоаси ғалабаларида, мавсумни 2-ўринда якунлашида ўзининг муносиб хиссасини қўшди. Кеча у клуб билан 3 йиллик шартномага имзо чекди.
Яқиндагина Лазизбек Мирзаев ҳам "Локомотив" билан профессионал шартнома имзолаганди. Клуб бу билан тўхтаб қолмайди ва ёш, умидли футболчилар билан ишлашда давом этади!", – деб ёзилади клуб баёнотида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар