Канада томони Ўзбекистон билан ўйин бўлиб ўтишини тасдиқлади
15 янв 14:57
Янгиликлар
Канада томони Ўзбекистон билан ўйин бўлиб ўтишини тасдиқлади
Баҳс 1 июнь куни Эдмонтондаги "Commonwealth" (Ҳамдўстлик) стадионида бўлиб ўтади. Ушбу баҳс ФИФА Жаҳон чемпионати-2026га тайёргарликнинг бир қисми ҳисобланади, дейилади эълонда.
"Бу ўйин Ғарбий Канададаги мухлислар билан яқинлашиш ва тарихимиздаги энг катта турнир олдидан жамоамиз ўйинини намойиш этиш учун ажойиб имконият. Биз бу жамоа "халқ жамоаси" эканини доим таъкидлаб келяпмиз ва мамлакатдаги энг фаол спорт мухлислари олдида ўйнашни интиқлик билан кутяпмиз", – деди Канада бош мураббийи Жесси Марш.

Эдмонтондаги Канада – Ўзбекистон учрашуви табиий майдонда, июнь ойидаги халқаро танаффуснинг биринчи кунида ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, ЎФА матбуот хизмати 2025 йил 23 декабрь куни Канада билан ўйин ўтказилишини маълум қилган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар