Ўзбекистон Канада билан ўйнайди

Sherzod Nurmatov
23 дек 2025, 14:21
Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати маълум қилди.

ФИФА Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган миллий жамоа июнь ойида мундиаль мезбони Канадага қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Ушбу баҳс Канадада бўлиб ўтади. 

Канада – Ўзбекистон 

1 июнь

Эдмонтон, Канада

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ЖЧ "K" гуруҳида Португалия, Колумбия ва плей-офф ғолиби (Конго ДР/Ямайка/Янги Каледония) билан баҳс юритади. Канада эса "B" гуруҳида Қатар, Швейцария ва УЕФА А йўли ғолиби (Уэльс/Босния ва Герцеговина/Италия/Шимолий Ирландия) билан рўбарў келади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати