Гёкереш: "Челси"га учта гол ура олдик, шунинг учун мамнунман"
15 янв 15:58
Янгиликлар
Гёкереш: "Челси"га учта гол ура олдик, шунинг учун мамнунман"
27 ёшли швециялик ушбу баҳсда 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
"Ўйлайманки, қийин ўйин бўлди. "Арсенал" яхши ҳимояланди. "Челси" эса одатдагидек қарши ҳужумларда хавфли эди. Иккита гол ўтказиб юборганимиз ачинарли, аммо биз учта гол ура олдик, шунинг учун мамнунман.
Гол уриш — мен қилишим керак бўлган иш ва мен буни янада тез-тез бажара оламан. Бугун ғалаба қозондик ва олдинга ҳаракат қилишда давом этамиз. Жавоб ўйини ҳам бор, аммо, албатта, биринчи баҳсда ютқазмасдан, устунликка эга бўлиш яхши", – деди Гёкереш.
Жавоб ўйини 3 февраль куни "Эмирейтс" стадионида бўлиб ўтади. Яна бир ярим финалда "Манчестер Сити" илк ўйинда "Ньюкасл"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва Абдуқодир Ҳусанов мазкур баҳсда энг яхши футболчи деб топилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар