Миллатлар лигаси. Торреснинг дубли Италиянинг мағлубиятсиз сериясига нуқта қўйди
07 окт 2021 01:50
Янгиликлар
Миллатлар лигаси. Торреснинг дубли Италиянинг мағлубиятсиз сериясига нуқта қўйди
Италия – Испания 1:2
"Жузеппе Меацца (Сан-Сиро)" стадиони
Голлар: 0:1 – 17 Ферран Торрес, 0:2 – 45 Ферран Торрес, 1:2 – 83 Пеллегрини.
Италия – Доннарумма, Эмерсон, Ди Лоренцо, Бастони, Бонуччи, Бернардески (Кьеллини, 46), Жоржиньо (Пеллегрини, 64), Инсинье (Кин, 58), Верратти (Локателли, 58), Кьеза, Барелла (Калабрия, 72).
Испания – Унаи Симон, Алонсо, Лапорт, Аспиликуэта, Пау Торрес, Сарабия (Хиль, 75), Коке (Мерино, 75), Ферран Торрес (Пино, 49), Бускетс, Ойарсабаль, Гави (Серджи Роберто, 83).
Огоҳлантиришлар: Бонуччи (30), Аспиликуэта (45), Сарабия (65), Пино (71), Локателли (81), Ойарсабаль (89).
Четлатиш: Бонуччи (42).
Италия Лоренцо Пеллегрини - 83' Финальная стадия . Semi Finals-тур 07/10/2021, 00:50
Испания Ферран Торрес - 17', Ферран Торрес - 45' Стадион: San Siro, 33524 томошабин Бош ҳакам: Sergei Karasev
Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатишингиз мумкин бўлди.
Иккинчи финалчи номи эртага (бугун, яъни 7 октябрдан 8 октябрга ўтар кечаси) тунда аниқ бўлади. Майдонда Франция ва Бельгия термалари тўқнаш келади.
Бўлди, ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинди, Испания финалга йўлланмани қўлга киритди, Италиянинг мағлубиятсиз сериясига ҳам "Скуадра Адзурра"нинг уйида нуқта қўйилди.
Ўнг қанотдан узатилган тўпга Кьеза қанчалик интилмасин, Унаи Симон чаққонроқ ҳаракат қилиб, тўпни илиб кетди.
90+6-дақиқа. Узатма кўнгилдагидек чиқмади ва ҳимояланаётганлар тўпни узоқлаштиришди.
90+5-дақиқа. Ҳакам ҳимоячи қоидани бузган деб ҳисоблади ва мезбонларга имконият берди.
90+4-дақиқа. Мойзе Кин ва Эмерик Ляпорт тўқнашиб майдонда ётибди.
90+2-дақиқа. Брайан Хиль қулай нуқтада зарбани амалга оширишни чўзиб юборди ва кейин ҳимоячи унга ҳалақит қилиб қолди.
90+1-дақиқа. Оярсабаль курашда Кьеллинига нисбатан қўпол ўйнади.
90-дақиқа. Учрашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
89-дақиқа. Огоҳлантириш! Микель Оярсабаль қўполлиги учун огоҳлантирилди.
87-дақиқа. Испаниялик мухлисларнинг кайфияти чоғ. Улар байрамни бошлаб юборишганига анча бўлди.
Охирги дақиқаларда энди мезбонлар ҳисобни тенглаштириш учун янада катта куч ва иштиёқ билан ҳаракат қилишади.
83-дақиқа. ГООООООЛ! Италия камчиликда фарқни қисқартирди. Испанларнинг ҳужуми рақибнинг қарши ҳужумига айланиб кетди ва Кьезанинг ҳаракатлари эвазига Пеллегрини бўш қолган дарвозани ортиқча қийинчиликсиз ишғол қилди.
81-дақиқа. Огоҳлантириш! Локателли майдон марказидаги қўполлиги учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
78-дақиқа. Йереми Пинодан ажойиб ҳаракатлар ва узатма, бироқ Маркос Алонсонинг зарбасидан кейин Доннарумма жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.
75-дақиқа. Ўзгаришлар! Коке ва Пабло Сарабия ўрнига Мигель Мерино ҳамда Брайан Хиль майдонга тушди.
74-дақиқа. Италиянинг ҳужуми кўнгилдагидек якун топмади.
72-дақиқа. Ўзгариш! Николо Барелла ўрнига Калабрия майдонга туширилди.
71-дақиқа. Огоҳлантириш! Йереми Пино агрессив ҳаракатлари учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
68-дақиқа. Тўпга эгалик қилиш бўйича кўрсаткич фоиз ҳисобида 32 - 68.
65-дақиқа. Огоҳлантириш! Пабло Сарабия оёғини жуда баланд кўтариб, курашда рақибга хавф туғдиргани учун огоҳлантирилди.
64-дақиқа. Ўзгариш! Жоржиньо ўрнини Лоренцо Пеллегринига бўшатиб берди.
63-дақиқа. Ҳозир Оярсабаль ўйинга якуний нуқтани қўйиб қўйиши мумкин эди. Бироқ Мина узатган тўпни "Сосьедад" сардори дарвозага аниқ йўллай билмади.
62-дақиқа. Яна фол! Бу сафар Локателли Бускетснинг оёғига зарба берди.
Вазият бошида Федерико Кьеза ўйиндан ташқари ҳолатда бўлгани маълум қилинди.
61-дақиқа. Кьеза тезликда олдинга қараб борди ва зарба йўллади, лекин тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.
60-дақиқа. Ҳозиргина майдонга тушган Кин тўп учун курашда Аспиликуэтага нисбатан қўпол ўйнади. Ўйин тўхтатилди.
Кьеллини жамоадошларини "уйғотишга", руҳлантиришга уринмоқда.
58-дақиқа. Ўзгаришлар! Лоренцо Инсинье ва Вератти кетди, уларнинг ўрнига Локателли ва Мойзе Кин ўйинга қўшилди.
57-дақиқа. Луис Энрике шогирдлари яна бир бор зарба беришга имкон ярата олишди, лекин тўп йўлига Кьеллини тўғаноқ бўлди.
55-дақиқа. Меҳмонлар бурчак зарбасидан наф чиқара олишмади.
54-дақиқа. Испания бир киши кўп бўлиб қолгач, тўпга эгалик қилиши янада осонлашди ва энди 2-3 дақиқадан буён тўпни рақибга деярли бермаяпти.
50-дақиқа. Гави узатмада бироз адашди, акс ҳолда анча хавфли вазият юзага келиши мумкин эди.
49-дақиқа. Ўзгариш! Дубль муаллифи Ферран Торрес ўрнига Ереми Пино ўйинга қўшилди.
Ўзгариш! Танаффусда Италия устози Манчини ўзгаришни амалга оширган. Федерико Бернардески ўз ўрнини Жоржо Кьеллинига бўшатиб берган.
46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!
Айни шу паллада ҳакам биринчи бўлим якунлангани ҳақидаги ҳуштагини чалди ва жамоаларни танаффусга таклиф қилди.
Дарвоқе, Оярсабалда ҳам "дубль", фақат голли узатма бўйича.
45+2-дақиқа. ГООООООЛ! Ферран Торресдан дубль! Қаерларидир биринчисига ўхшаб кетган гол, чапроқдан узатма ва жойни тўғри танлай олган Ферран Торрес яна баланд сакраб, тўпни дарвоза бурчагига йўллади.
45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди.
45-дақиқа. Огоҳлантириш! Сесар Аспиликуэта қўполлик ишлатгани учун сариқ карточка ишлаб олди.
42-дақиқа. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Ҳакам футболчи рақиб томон атайин тирсаги билан ҳаракат қилгани учун сариқ карточка кўрсатди ва у қизилга айланди.
41-дақиқа. БОНУЧЧИ! Сариқ карточкаси бор ҳимоячи Бускетсга нисбатан қўпол ўйнади. Вератти ва қолган футболчилар ҳакамни тинчлантиришга уринмоқда.
39-дақиқа. Тўп назорати яна испанлар томонга ўтди.
37-дақиқа. Қарши ҳужум испанлар ижросида. Бироқ икки нафар шериги бўлганига қарамай, Оярсабаль зарба беришга қарор қилди, ёки узатмаси қовушмадими, лекин тўп дарвозабоннинг қўлига бориб тушди.
34-дақиқа. Ўнгдан жарима майдончасига кириб келган Бернардески кутилмаганда зарба берди ва дарвозабон қисман қайтарган тўп устунга тегди, ёрдамга биринчи бўлиб Маркос Алонсо етиб келиб, хавфни буткул бартараф этди.
32-дақиқа. Италия марказдан олдинга ўтишга уриниб кўрди, ўхшамади.
30-дақиқа. Огоҳлантириш! Тилини тия олмагани учун Леонардо Бонуччига сариқ кўрсатилди.
30-дақиқа. Жарима майдони яқин нуқтадан Италия стандартни амалга оширади. Зарба ўрнига яқин масофага оширилди, лекин испанлар бунга ҳам тайёр эди. Оқибатда ҳужумда фол.
28-дақиқа. Инсиньенинг ўзи узатмани амалга оширди, лекин иш якуний зарбагача етиб бормади.
27-дақиқа. Лоренцо Инсинье тўпни ҳимоячиларнинг ортидаги бўш зонага узатиб бераётганди, рақиб буни сезиб қолди. Бурчак зарбаси.
23-дақиқа. Ҳар икки мураббий ҳам, футболчилар ҳам тушуниб туришибдики, бугунги беллашувда кўп нарса майдон маркази "кимники бўлишига" боғлиқ. Ҳозир ҳам кетма-кет кичик дуеллар гувоҳи бўлдик, якунда иш фол билан тугади. Ҳеч ким бўш келишни истамаяпти.
21-дақиқа. Испания ўз кучига ишонган ҳолда ҳаракат қилмоқда ва бу Италия термаси вакилларига ёқмаяпти.
19-дақиқа. Доннарумма кутилмаганда хатога йўл қўйди ва тўп дарвозага қараб кетаётганди, Бонуччи амаллаб тўпни қайтаришга муваффақ бўлмоқда.
17-дақиқа. ГОООООООЛ! Оярсабалдан чап қанотдан ажойиб пас ва Торресдан ундан қолишмайдиган зарба.
16-дақиқа. Ўйин Италияда бўлаётганидан хабарингиз бор албатта. Ҳозир трибуналар биринчи навбатда айнан мезбонлар ўйинидан норози бўлиб, ҳуштак чалишди чоғи.
13-дақиқа. Бир дақиқа ичида ҳар икки жамоа футболчилари ҳам техникаларини намойиш қилиб улгуришди, ҳам хатоларга йўл қўйиб тўпни рақибга бериб қўйишнида уддалашди. Охирги бўлиб, Кьезани тўхтатишда қўполлик ишлатилди ва у оширган тўп шеригига етиб бормагач, Карасёв жарима зарбаси белгилади.
12-дақиқа. Марказда энди Жоржиньо Бусткетсни "меҳмондўстлик" билан қарши олди ва испаниялик ярим ҳимоячи майдонга қулади.
10-дақиқа. Бускетс тўп учун курашда Бареллани аяб ўтирмади ва натижада тўп охирги бўлиб айнан италиялик футболчига тегиб, майдонни тарк этди.
8-дақиқа. Испанлар рақиб жарима майдончаси, дарвозаси томон йўл изламоқда.
7-дақиқа. Испания тўпни назорат қилиш орқали рақиб темпини бузишга ва ўз ҳужумларига замин яратишга уринмоқда.
5-дақиқа. Учрашувдаги илк чинакамига хавфли зарбани Италия термаси вакили Кьеза амалга оширди, аммо Унаи Симон ўз ўрнида.
3-дақиқа. Испания ҳужумга ўтишга ҳаракат қилди, лекин режа охирига етмай қолди.
1-дақиқа. Ўйин бошланди! Уни марказдан испанлар бошлаб беришди.
Жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлиб улгурган.
Италия – Испания
6 октябрь, 23.45, "Жузеппе Меацца (Сан-Сиро)"
Италия – Доннарумма, Эмерсон, Ди Лоренцо, Бастони, Бонуччи, Бернардески, Жоржиньо, Инсинье, Верратти, Кьеза, Барелла.
Испания – Унаи Симон, Алонсо, Лапорт, Аспиликуэта, Пау Торрес, Сарабия, Коке, Ферран Торрес, Бускетс, Ойарсабаль, Гави.
Италия Лоренцо Пеллегрини - 83' |
Финальная стадия . Semi Finals-тур 07/10/2021, 00:50 2
:
1
Тугади
|
Испания Ферран Торрес - 17', Ферран Торрес - 45' |
Стадион: San Siro, 33524 томошабин
Бош ҳакам: Sergei Karasev
Фикрлар