UZ

Сўнгги янгиликлар

07:25Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  51 03:29Бундеслига. "Боруссия Д" "Вердер"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 03:26Италия кубоги. "Рома" "Торино"ни мағлубиятга учратди  3 03:01Равшан Ҳайдаров: "Биз учун энг муҳими - кейинги ўйин. Ҳар бир ғалаба бизни чемпионликка яқинлаштиради"   4 03:00Англия лига кубоги. "Ман Сити" ярим финалнинг илк учрашувида "Ньюкасл"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўта ишончли ўйин кўрсатди  13 02:00Н'Голо Канте турк клубига ўтиши мумкин  0 01:40"Барселона" келишилган нархга Рэшфордни тўлиқ сотиб олишни хоҳламаяпти  1 01:20"Бухоро" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  3 00:55"Сўғдиёна" таркибини икки нафар футболчи билан кучайтирди  0 00:29Расман: Кэррик мавсум охирига қадар МЮ бош мураббийи этиб тайинланди  4 00:15Алонсонинг ғояларини қабул қилишни истамаган футболчилар маълум (ESPN)  17 00:08Бентанкур узоқ муддатга сафдан чиқди  0 23:35Хабиб Нурмагомедов Алонсо ҳақида: "Бир йил олдин уни ялиниб-ёлвориб чақиришганди, энди эса ишдан хайдашди. Ҳаммаси талтайиб кетган болалар туфайли"  16 23:12"Насаф" Акром Комиловни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  3 23:03Расман: Абдулазиз Абдурашидов – "Сўғдиёна" футболчиси!  0

Breaking: Моуринью Элдор Шомуродовни "Рома"да кўрмоқчи Янгиликлар

Breaking: Моуринью Элдор Шомуродовни "Рома"да кўрмоқчи

"Рома" "Женоа" ҳужумчиси Элдор Шомуродовга қизиқмоқда. Бу ҳақда "Матч ТВ" хабар берди.

Маълумотларга қараганда, Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси учун 14 миллион евро таклиф этилмоқда. Футболчининг хатти-ҳаракатлари ва ўйин услуби Моуриньюнинг шахсан ўзига манзур келган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда "Манчестер Юнайтед"нинг ўша пайтдаги устози Жозе Моуринью Москвага келганида "Ростов" форварди Элдор Шомуродов билан кўришганди. Уларни ҳамюртимизнинг агенти Герман Ткаченко таништириб қўйган.

"Осиё Кубогидан сўнг "Ростов"га қайтдим ва "Локомотив"га қарши 69 дақиқа ўйнадим. Шундан сўнг мураббийлар штаби менга кичик таътил берди. Кейин Москвада хоккейга ташриф буюрган Моуринью билан учрашиб қолдим. У агентим Герман Ткаченконинг таниши экан. Ресторанга келсам, Ткаченко билан кимсан Моуринью ўтирибди. Уни денёнинг энг кучли мураббийларидан бири деб ҳисоблайман. Балки шунинг учун бўлса керак, "Манчестер Юнайтед" эмас, "Челси"га мухлислик қиламан (кулади)", – деган эди Шомуродов.

Рейтинг: +92   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика