

Манбага кўра, "Сити" клуби футболчини "Фламенго"даги фаолиятидан бери кузатиб келмоқда ва уни ҳимоячи сифатида "ишончли вариант" деб ҳисобламоқда. Манчестер клуби, шунингдек, ушбу трансфер ойнасида мумкин бўлган келишув шартларини баҳолаш учун Италия клуби билан боғланган. Аммо "Рома" уни Жаҳон чемпионатидан олдин сотиш ниятида эмас ва ҳали трансферга рози бўлмаган.
Бу мавсумда 22 ёшли ҳимоячи барча мусобақаларда 21 та ўйинда майдонга тушиб, учта гол урди.




