UZ

Сўнгги янгиликлар

22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  0 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  0 21:48Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"   1 21:35Рўзиқул Бурдиев: "Чемпионатда ҳеч қандай мақсад қолмаган"  11 21:15Саудия Арабистони. "Ал Насср" - "Ал Қодисия" баҳси асосий таркиблари маълум!  8 21:09Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади"  0 20:57Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."  2 20:33Суперлига. "Навбаҳор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 20:21"Пахтакор" 8 йил олдинги антирекордини такрорлади  2 20:15Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Қизилқум"ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди  21 20:00Ямаль "Сельта"га қарши ўйнамайди  2 19:42Франция футбол Федерация ПСЖнинг "Мбаппе иши" бўйича апелляциясини рад этди  0 19:31Суперлига. "Нефтчи" – "Насаф" 2:0. Highlights  5 19:17Анвар Бердиев: "Мақсадимиз — Суперлигага чиқиш"  0 18:59Фарҳод Нишонов: "Ҳакам қарорини муҳокама қилишни истамайман, аммо..."  0

Вадим Абрамов: "Гананинг қайси таркиби келса ҳам барибир кучли рақиб. "Мерседес"ни болалар уйига топширишга тайёрман" (тўлиқ) Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Гананинг қайси таркиби келса ҳам барибир кучли рақиб. "Мерседес"ни болалар уйига топширишга тайёрман" (тўлиқ)

Ўзбекистон - Гана ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Вадим Абрамов ва Отабек Шукуров иштирок этишди.


- Суперлиганинг энг яхши ҳимоячиларидан бири Ҳусниддин Алиқулов нега терма жамоага чақирилмаган?

- Ўтган йиғинда уни терма жамоага чақиргандик. "Шахтёр" клубига қарши баҳсда дебют қилганди, тан олиш керак у қадар муваффақиятли чиқмади. Айни пайтда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Туркияда халқаро мусобақада қатнашмоқда ва Алиқулов ўша жамоада ўйин амалиётига эга бўлишини тўғри деб топдик. Унинг ҳаракатларига баҳо берамиз. Миллий терма жамоага янги икки марказий ҳимоячини жалб қилдик, Ҳусниддинни чақириб захирада ўтиришини нотўғри деб ҳисобладик.



"Ўйинга қизиқиш жуда баланд. Чунки бу Гана терма жамоаси. Кайфият анча яхши. Иншааллоҳ ғалаба қозониб юзимиз ёруғ бўлишини истаймиз", - дейди Отабек Шукуров.

- Эртанги рақиб Гана терма жамоасининг асосий таркиби эмас. Бу жамоани ўзингиз танладингизми ёки ЎФА таклиф қилдими. Бундан кучлироқ жамоага қарши ўйнаш яхши бўлмасдими?

- Албатта кучлироқ жамоа билан ўйнашни хоҳлаймиз. Карантин туфайли барчага ҳозир жуда қийин. Европада ЖЧ саралаш баҳслари старт олди ва у ердан рақиб топиб бўлмасди. Гана кучли жамоа, унинг қайси жамоаси бўлса ҳам кучли деб ўйлайман. Биз ҳам олдинги йиғинларда легионерларсиз иштирок этдик ва терма жамоамиз Б ёки В деб атамадик. Шу боис Гана миллий чемпионатида ўйнаётган футболчилардан иборат терма жамоага қарши ўйин анча қийин бўлади. Сабаби улар топ клубларга ўтишни хоҳлашади. Тожикистон ёки Қирғизистон билан ўйнасак нима учун кучлироқ жамоа билан ўйнамаймиз дейишади. Гана келса ундан кўра Тожикистон билан ўйнаганимиз яхши эди дейишади. ЎФАга Гана билан ўйинни ташкил қилиб бергани учун раҳмат айтаман.



- Ҳар йиғинда янги мураббийлар келмоқда. Бунга нима сабаб бўлмоқда?

- Бунга асосий сабаб: терма жамоа мураббийлари клубда ишлаши мумкин эмас дейилди. Кападзе терма жамоа штабини тарк этди. Жисмоний тайёргарлик бўйича Антонио Сариоглугни таклиф қилдик. Анвар Ғофуров яқинда футболчилик фаолиятини тугатди ва уни терма жамоага таклиф қилдим. Ундан яхши мураббий етишиб чиқади деб ўйлайман.

- Март ойидаги ўйинлар учун чақирилган футболчилар рўйхатида бор бўлган 7 нафар футболчи чақирув олмади ва унинг ўрнига бошқа футболчилар келди. Бунга нима сабаб бўлди?

- Агар диққат билан кузатсангиз бу рўйхат Суперлига 3-тури тугамай чиқарилганди. Рўйхатдан тушиб қолган футболчиларнинг барчаси 3-турда жароҳат олди ва улранинг ўрнига бошқаларни чақирдик.

- ЖЧ саралаши доирасидаги 3та ўйиндан олдин сизни ўйлантираётган нарса нима? Азиз Ҳайдаров яқинда интервью берди ва бир вақтлар ташкилотчилик бўйича муаммолар бўлганини айтиб ўтганди.

- Ўйинлар Саудия Арабистонида ўтиши ҳақида нима дейишим мумкин? Ёзда бу ерда об ҳаво қандай бўлишини мен биламан. Шунчаки трибунада ўтирсангиз терлаб кетасиз, майдонга тушиб 90 дақиқа ўйнашни айтмай қўяқолай. Ёзда Саудия Арабистони миллий чемпионат ўйинларини ҳам ўтказмайди. Бироқ ОФК барибир Саудия Арабистонини танлади. Агар биттагина ўйин бўлса тушунардим, аммо қисқа вақт ичида 3та ўйин ўтказишимиз керак. Жанубий Америкадаги қайсидир давлатда, Боливияда тоғда футбол ўйнашганда барча шовқин кўтарганди. Аммо Осиёда ҳеч ким иссиқда футбол ўйнашга қарши эмас.




- Агар ёзгача Одил Аҳмедовни терма жамоада кўрмасак ўйин кимнинг атрофида қурилади?

- Ҳа бу ҳам муаммоларимиздан бири. Чунки Одил Аҳмедов анчадан буён расмий ўйинларда иштирок этмаяпти. Эшитишимга қараганда Аҳмедов янги клуб билан шартнома тузди ва ёзгача умид қиламанки ўйин амалиётига эга бўлади. Агар ёзгача барибир у етарли формада бўлмаса таркибда Одилнинг ўрнини боса оладиган футболчилар бор. Икром Алибоев операция столига ётди ва "Сеул"дан кетди. У Корея биринчи лигаси клубига кўчиб ўтмоқда. Ёзгача у ҳам кўпроқ ўйнаса яхши бўларди. Жамшид Искандеров ҳам ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Азизжон Ғаниев афсуски жароҳат туфайли ярим йилга сафдан чиқди. Муаммоларни ижобий ҳал қилишга уринамиз.

- Миллий терма жамоамиз йиғинлари ФИФА кунларидан ташқарига чиқиб кетади. Бу эса ПФЛ тақвимига таъсир қилади. Кучли чемпионат орқали кучли терма жамоа деган фикрга қандай қарайсиз?
- Менга бундан олдин қачон ФИФА кунлари бўлмаган пайтда йиғилганимизни айта оласизми? Фақат пандемия вақтида чемпионат тўхтатилган пайтда йиғилгандик. Агар регламентни ўқиб кўрсангиз у ерда миллий чемпионат миллий терма жамоа манфаати йўлида ташкил этилади деб ёзилган. Барчаси терма жамоа муваффақиятли тўп тепиши учун қилинмоқда. Агар ФИФА кунларидан ташқари йиғинлар қилмаса ПФЛ бундан кучайиб қоладими? Регламентни очиб биринчи саҳифани ўқиб кўринг.



- БААда ўзбекистонлик футболчилар кўпайиб қолди уларга ёрдам бериб турибсизми? Иккинчи саволим айни пайтда Одил Аҳмедов терма жамоада эмас, "юк"ни ўзингизга олишга тайёрмисиз?
Отабек Шукуров:
Биринчи саволга жавобим албатта БААга келган ҳар бир футболчимизга ёрдам беришга ҳаракат қилдим. Ташкилий ишлар бошқа нарсаларда қўлдан келганча ёрдам бердим. Улар билан ака-укамиз бу борада гап сўз бўлиши мумкин эмас.
Иккинчи саволингизга келсак ҳар бир футболчининг ўз ўрни бор, нима бўлишидан қатъий назар бу терма жамоа унга ким тайёр бўлса ўша майдонга тушади. Терма жамоанинг ҳар бир дақиқаси биз учун тажриба. Бу катта масъулият. Ҳар бир баҳсда мухлисларни хурсанд қилиб ғалаба қозонишга интиламиз.

- Келинг бугун бир нарсага ойдинлик киритиб олсак. Вадим Абрамов ҳамон "Бунёдкор" ўйинларига бормоқда, худди ўша куни турнинг марказий ўйини бўлган "Насаф" - "Пахтакор" учрашувига эса бормайди...
- Биласизми Самарқандда Суперкубок ўйини бўлди у ерда "Насаф" - "Пахтакор" учрашувини томоша қилдим. Икки кундан кейин яна шу жамоалар ўйнашди, яна қандай янгиликни кўришим мумкин? "Бунёдкор"да йўқман, агар бу терма жамоага халал бераётган бўлса уйимда ҳам яшамаслигим мумкин...

- Жасур Жалолиддиновнинг трансери кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Олдин "Бунёдкор"да ишлаган пайтда шогирдларингизга агент танлаш ёки бошқа масалада маслаҳат бериб турасизми?
- Маслаҳат сўрашса албатта маслаҳат бераман. Аммо кўпинча қулоқ солишмайди. Мана Жалолиддинов: У "Локомотив"га сотилганида кам пулга сотилди деб жар солишди. Москва клубида ўйин амалиётига эга бўлмаса "Бунёдкор"га қайтиб маошни "Локомотив"дан олиши ва "Бунёдкор"да ўйнаши керак эди. Аммо ўша пайтда турли миш-мишлар чиқа бошлади ва футболчи трансфер ойнаси ёпилгунига қадар қайта олмади. "Тамбов"га борди ва ўйнай олмади. Сабаби Россияда жисмоний футбол намойиш этишади. Ундан кейин Испаниядан таклиф бўлганди, аммо Жасурнинг ўзи "Андижон"ни танлади. Мен унга "Андижон"га ўтишини маслаҳат берган деб ўйлайсизми? Йўқ, унга Испанияга боришини маслаҳат бергандим. Энди у Туркияга бормоқчи, менимча Туркияга бориб биринчи лигасида ўйнайди. Бу чемпионатда ҳам осон бўлмайди. Бизда пул топиш осон. Ҳозир ҳатто журналистлар ҳам агентлик билан шуғулланишмоқда...



- Егор Кримец негадир терма жамоага чақирилади ва доим ўйинга яқин рўйхатдан тушиб қолади. Сизда доим марказий ҳимояда муаммо бўлади, бу нима билан боғлиқ?
- Кримец бўйича ҳа тўғри сезибсиз. Балки Егор интервьюда айтган гапимдан хафадир, аммо у билан гаплашиб олганман. Егор терма жамоада ўйнашни истамайман демаган. Шунчаки жароҳат олмоқда ва биз жароҳат олганларни чақира олмаймизку.

Ҳақиқатдан ҳам марказий ҳимояда муаммо бор. У доим бўлган. Ҳозир Азим Аҳмедовни чақирдик. "Навбаҳор"даги ўйинда томоша қилдим. "Насаф" ва "Локомотив" билан ўйинларда кузатдим. Миллий терма жамоа даражасида уни синаб кўришни хоҳладим. Агар Азим бундан фойдалана олса терма жамоа учун ҳам фойда бўлади.


- Бир йил олдинги интервью вақтида сиз терма жамоамиз Жаҳон чемпионатига чиқсак ўз "Мерседес" автомобилимни совға қиламан дегандингиз. Бутун халқимиз Жаҳон чемпионатига чиқишни кутмоқда, мен ҳам буни кутаяпман. Сабаби мен сиздан ўша машинани ютиб олишни хоҳлайман ва биргаликда болалар уйига топширишни орзу қиламан. Шу боис илтимос бор кучинглар билан ўйнанглар, ўша болалар уйидаги болалар учун ҳам ўйнанглар.
- Ўз ваъдамни унутганим йўқ. Агар бугун Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига чиқса эртагаёқ бирга бориб болалар уйига "Мерседес"ни совға қилишга тайёрман. Аммо бунинг учун кўп меҳнат қилиш керак, барчамиз мана шу орзу йўлида бирлашишимиз керак.

 

Рейтинг: -26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика