UZ

Сўнгги янгиликлар

00:32"Свет йўқ". "Барселона" - "Интер" ўйини эртага ўтказилмаслиги мумкин  3 23:48"Ливерпуль" клуб тарихидаги энг йирик трансфер бюджетларидан бирига эга бўлади  2 23:30Суперлига. Абдухолиқовнинг голи ОКМКнинг мағлубиятсиз сериясини тўхтатди  0 23:25Ўзбекистонлик футболчи Англия клуби йиғинида иштирок этади  5 23:13Озарбайжон. Бобир Абдихолиқов гол урган ва голли узатма берган баҳсда жамоаси ғалабани қўлдан чиқарди  3 22:59"Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  7 22:18Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  17 21:20Рэшфорд учун мавсум якунига етди  2 21:00Суперлига. ОКМК мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  23 19:49"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  7 19:20Ван Дейк Слотнинг "Ливерпул"даги ишини юқори баҳолади  0 18:47Гринвуд Дрогбанинг натижасини такрорлади  2 18:21"Реал"га "Бавария" вингерининг хизматлари таклиф этилди  5 17:58"Андижон" ва "Навбаҳор" стадионларига томошабинларнинг киришига қисман тақиқ қўйилди, Бошкович, Алибоев ва Адҳамзодага жарима солинди  31 17:10Хуммельс Италия ва Германиядаги футбол услубини солиштирди  2

"Пахтакор" "Навбаҳор"нинг бир йўла уч етакчисини қўлга киритмоқчи Янгиликлар

"Пахтакор" "Навбаҳор"нинг бир йўла уч етакчисини қўлга киритмоқчи

2020 йилги Ўзбекистон чемпионати ҳам якунига етиб бормоқда.

"Пахтакор" янги мавсум олдидан ўз сафига бир қатор янги футболчиларни қўшиб олишни мақсад қилган. Олинган маълумотларга кўра, "Шерлар" "Навбаҳор"нинг бир йўла уч футболчисига жиддий қизиқиб қолишган. 

Дарвозабон Ўткир Юсупов, ҳимоячи Игорь Голбан ва ярим ҳимоячи Азизбек Турғунбоев 2021 йилги мавсумни "Пахтакор"да бошлашлари мумкин. Маълумот учун, Ўткир Юсуповнинг "Лочинлар" билан тузган шартномаси шу йил охирида тугайди ва бошқа клубга эркин агент сифатида кетиши мумкин. 

Голбан ва Турғунбоев эса "Навбаҳор" билан 2023 йил охиригача шартномага эга. 



Эслатиб ўтамиз, Наманган вилояти янги ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов "Навбаҳор" энди асосий урғуни ёш футболчиларга қаратишини маълум қилганди.

"Келаси йилдан жамоа шарафини фақат маҳаллий ёшлар ҳимоя қилишади. Биз барча наманганлик иқтидорли, ёш футболчиларни қўллаб-қувватлаймиз, инвестицияни маҳаллий ёш, иқтидорли футболчиларни етиштириб чиқариш учун йўналтирамиз", - деганди Наманган вилояти ҳокими.

Ўша йиғилишда Абдураззоқов Азизбек Турғунбоевни жамоада мақсадсиз олиб қолинганини танқид қилганди



Маълумот учун, Турғунбоев бу мавсум 22та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол урди ва 1та голли узатмани амалга оширди. Игорь Голбан 21та учрашувда иштирок этиб, 2та тўп киритди ва шерикларига 1та голли пас берди. Дарвозабон Ўткир Юсупов эса 20та ўйинда ҳаракат қилди ва 15та гол ўтказиб юборди. 9та баҳсда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган посбон 1та пенальтини қайтарди ва 2 марта шерикларига голли узатмани амалга оширди. 


Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика