"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди
11 сен 15:28
Янгиликлар
"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди
Испаниялик ярим ҳимоячи Асьер Ильярраменди MLS'ни Гонконг чемпионатига алмаштирди.
35 ёшли хавбек "Даллас"дан "Китчи"га ўтди, деб хабар берди клуб матбуот хизмати.
Марказий чизиқ вакили эркин агент сифатида клубини ўзгартирди, шунинг учун у янги жамоасига мутлақо текинга ўтди.

Маълум қилинишича, Ильярраменди 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолаган.
Майдонда 25 ўйин, 2 та гол ва 6 та голли пас – бу Асьер Ильяррамендининг MLS ўтган мавсумидаги статистикаси. У аввалроқ "Реал" ва "Реал Сосьедад" жамоаларида ҳам ўйнаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар