

Эрон футбол федерациясининг маълум қилишича, 50 ёшли испаниялик мураббий Ўзбекистондаги терма жамоа йиғинида қатнашиш орқали мураббийлар штабининг янги аъзоси сифатида ўз фаолиятини бошлади.
Лосада жисмоний тайёргарлик, фитнес ва спорт реабилитацияси соҳасида фаолият юритади ҳамда Мадрид Европа университетини фитнес ва спорт реабилитацияси йўналиши бўйича тамомлаган.
Терма жамоанинг янги мураббийи шунингдек УЕФАнинг ёрдамчи мураббийлик бўйича "илғор" сертификатига эга бўлиб, Ўзбекистондаги йиғиндан бошлаб мураббийлар штабининг бошқа аъзолари қаторида Эрон миллий терма жамоаси футболчиларига ҳамроҳлик қилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Эронга қарши баҳси 24 сентябрь куни "Истиқлол" стадионида бўлиб ўтади.



