UZ

Сўнгги янгиликлар

03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  15 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  27 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  29 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  68 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  15 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  3 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  9 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  4 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  6 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0

Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди Янгиликлар

Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди

Бугун Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Машъал" - "Шўртан" учрашуви бўлиб ўтди.

"Машъал" — "Шўртан" 2:1 

11.09.2025

Бош ҳакам: Фирдавс Норсафаров

Ёрдамчи ҳакамлар: Артём Калинин, Элнур Донуёров

Захира ҳаками: Роман Иргашев

Назаротчи: Виктор Серазитдинов

VAR ҳаками: Найим Қосимов

AVAR ҳаками: Шоҳнур Йўлдошев

Гол: Самандар Очилов (Эргаш Исмоилов) 35, 1:0, Ҳумоюн Муртозаев (Умар Амину) 41, 2:0, Пўлатхўжа Холдорхонов (пенальти) 55, 2:1

"Машъал": 1.Умиджон Ҳамроев, 5.Самандар Очилов, 7.Исломбек Баратов, 8.Сардор Абдураимов (34.Шахбоз Жўраев,90+2), 10.Ҳумоюн Муртозаев (13.Нуриддин Нуриддинов,90), 17.Анвар Муродов, 27.Зафарбек Акрамов (13.Нуриддин Нуриддинов,90), 28.Эргаш Исмоилов, 37.Шерзод Файзиев, 57.Амину Умар (22.Нуржаҳон Музаффаров,73), 80.Дмитрий Яшин.

Захира: 75.Камронбек Ҳамроев, 4.Абдуллатиф Мага, 23.Элнурбек Саитмуратов, 24.Авазхон Маматхўжаев,  77.Жамшид Ҳасанов.

"Шўртан": 35.Шерзодбек Абдураимов, 4.Улуғбек Худайбердиев, 6.Одилбек Абдумажидов, 8.Абубакр Ризо Турдиалиев (33.Бекжон Раҳматов, 46), 9.Пўлатхўжа Холдорхонов, 10.Темур Мамасидиқов, 11.Жасурбек Ҳакимов (45.Ғанишер Қодиров, 71), 15.Жўрабек Маннонов ( 14.Аброрбек Тошқўзиев,71), 17.Фаррухбек Мухторов (76.Исломжон Кенжабоев,46) 24.Дониёржон Нарзуллаев, 55.Азизбек Пирмуҳаммадов. 

Захира: 1.Шоҳрухжон Эшбўтаев, 7.Бекзод Сувонов, 19.Нуриддин Ҳасанов, 22.Сардор Садуллаев, 70.Миржалол Жумаев, 

Огоҳлантириш: Умиджон Ҳамроев ("Машъал") 53


ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди.

90+2. ЎЗГАРИШ. "Машъал", Сардор Абдураимов ўрнига Шаҳбоз Жўраев тушди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

90. ЎЗГАРИШ. "Машъал", Зафар Акрамов ўрнига Нуриддин Нуриддинов, Ҳумоюн Муртозаев ўрнига Ислом Шарипов тушди.

87. Устунлик тўлиқ "Шўртан" жамоасида. 

79. Ғузорликлар босимни оширяпти. 

73. ЎЗГАРИШ. "Машъал", Умар Амину ўрнига Нуржаҳон Музаффаров тушди.

71. ЎЗГАРИШ. "Шўртан", Жўрабек Маннонов ўрнига Аброр Тошқўзиев, Жасурбек Ҳакимов ўрнига Ғанишер Қодиров тушди.

62. "Машъал" хавфли ҳужум ташкил қилди, Баратовнинг дарвозага йўллаган зарбасини ғузорликлар ўйинчиси Улуғбек Худойбердиев қайтарди.

55. ГОЛ. Пўлатхўжа Холдорхонов 11 метрлик нуқтадан зарба йўллашда адашгани йўқ.

53. ОГОҲЛАНТИРИШ. Умиджон Ҳамроев, "Машъал"

53. ПЕНАЛЬТИ. "Машъал" дарвозабони Умиджон Ҳамроев "Шўртан" футболчисига қарши чиқиб келишда қўпол ҳаракат қилди.

46. ЎЗГАРИШ. "Шўртан", Абубакр Ризо Турдиалиев ўрнига Бекжон Раҳматов, Фарруҳбек Муҳторов ўрнига Исломжон Кенжабоев тушди.

Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

45.  Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

41. ГОЛ. Учрашувда ҳисоб ўзгарди, Умар Аминунинг фаоллигидан сўнг Ҳумоюн Муртозаев "Машъал"нинг иккинчи голини урди. 

35. ГОЛ. "Машъал" таркибида Самандар Очилов жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллаб "Шўртан" дарвозаси тўрини титратди.

30. Муборакликлар сафида Амину Умар фаол ўйнамоқда, жамоаси таркибида нисбатан ажралиб турибди. 

28. Майдонда тенг-кураш.

25. "Машъал" кетма-кет бурчак зарбаларидан самара чиқара олмади. 

20. Тўп назорати ғузорликларда, олдинда вазиятлардан фойдалана олишмаяпти. 

15. ЗАРБА. "Шўртан" ҳужумга ўтди, Холдорхоновнинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

8. Муборакликлар рақиб жарима майдончаси ичида хавфли вазият яратишга ҳаракат қилишди. Уринишлар самарасиз.

- Ўйин бошланди.

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика