

Табиийки, мазкур учрашувларга мухлис ва мутахассисларда қизиқиш юқори. ОКМК собиқ футболчиси Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров бу борада ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биринчи ўйинга келадиган бўлсак, "Локомотив" охирги баҳсда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва ҳозир ажойиб спорт формасида. "Андижон"да эса нимагадир ишлар силлиқ кетмаяпти. Бироқ андижонликлар ҳам охиригача курашишини ҳисобга олсак, "Локо"га осон бўлмайди — имкониятлар 40/60 "Локомотив" фойдасига.
ОКМК — "Навбаҳор" баҳсига келсак, бу финалга тенг учрашув бўлади. Устунлик "Навбаҳор" томонида: наманганликлар водий дербисида яхши таассурот қолдирди ва Тошкентга жуда кўтаринки кайфиятда келади. Қолаверса, Намангандан ташриф буюрадиган кўп сонли мухлислар қўллаб-қувватлови остида "Навбаҳор» пойтахтда ҳам худди ўз стадионида ўйнаётгандек ҳаракат қилади. Назаримда, "Навбаҳор" минимал устунлик билан ғалаба қозонади — имкониятлар 45/55", – дейди Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров.



