UZ

Сўнгги янгиликлар

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  3 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  2 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  1 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  13 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Ривалдо билан бир жамоада тўп тепиш бахтига муяссар бўлган Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров 31 ёшга тўлди Янгиликлар

Ривалдо билан бир жамоада тўп тепиш бахтига муяссар бўлган Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров 31 ёшга тўлди

Бугун "Сурхон" жамоасининг тажрибали футболчиси Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров таваллуд кунини нишонламоқда.

Қаҳрамонимиз бугун 31 ёшни қарши олмоқда. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров сайтимизга берган интервьюсида футболга қандай кириб келгани ва "Бунёдкор"даги саргузаштлари ҳақида қуйидагича фикр билдирганди.

"9 ёшимда МҲСК футбол мактабига боргандим. Дастлаб борганимда 1989 йилда туғилганлар учун синф очилмаганди. Шу боис 1987 йилда туғилган футболчилар билан шуғулланиб юргандим. Саҳоб Жўраев ва бошқа машҳур ўзимдан икки ёш катта ўйинчилар билан ўйнардим. Кейин ўзим тенгилар билан шуғулланишни бошлагандим. У ерда Дилшод Арслонов, Руслан Ибрагимов ҳамда Темурхўжа Абдухолиқовнинг отаси Зоир Абдухолиқов каби мураббийлар билан ишлаганман. 

"Бунёдкор" фаолиятимда жуда ёрқин из қолдирган. Катта футболга кириб келишимга айнан шу клуб сабабчи бўлган. Бу жамоада дунёга машҳур мураббий билан ишладим, машҳур футболчилар билан бирга фаолият олиб бордим. Эсимда 2009 йилда МҲСК стадионига испаниялик жаҳонга машҳур футболчилар Карлес Пуйоль, Андрес Иньеста ва Францеск Фабрегас келиб мастер класс ўтиб беришганди. Шу ўйинчилар билан бир жамоада футбол ўйнаганимиз ҳеч қачон ёдимдан чиқмайди.

Иримларга ишонмайман. Яшил майдонга яратгандан жароҳат олмасликни ва юзимиз ёруғ бўлишини сўраб майдонга тушаман. 

Мураббийларим ҳақида гапирадиган бўлсам, Сколари – кучли мутахассис, машғулотлари жуда қизиқарли ўтарди, гоҳида қаттиққўл, гоҳида ҳазилкаш бўларди. Сколари йигитларга эркинлик яратиб берганди. Кечки пайт нима қилсанг ҳам эртасига майдонга тушиб яхши футбол ўйнаб берсанг бас дерди. Ҳеч қандай таъқиқ қўйилмасди. Барчамиз профессионал эдик, шу боис ўзимиздан кетиб қолмасдик ва режимда ушлаб турардик. Миржалол Қосимов - ёшларга эътибор қаратардилар. Аммо ўша пайтда жамоада рақобат жуда кучли бўлгани учун кам майдонга тушгандим. Игорь Шквирин – ўринбосарлар таркибида ўйнаб юрганимда менинг ҳаракатларимни кўриб “Олмалиқ”қа таклиф қилган ва асосий таркибдан жой берганди. Амет Мемет – жуда қаттиққўл мураббий. Тачмурад Агамуродов – тажрибали мураббий, барча нарсага жиддий ва профессионал тарзда қарайди. Аҳмад Убайдуллаев -  бу мураббий билан унча кўп ишламаганмиз. Ўз ишининг усталаридан бири. Вадим Абрамовни қаттиқ ҳурмат қиламан, ўринбосарлар сафида ўйнаётган бўлсам ҳам олимпия терма жамоасига чақирарди. 

Вадим Абрамов кўп мақтарди. Олимпия терма жамоаси сафида машғулотлардан олдин доим “Барселона” ўйинини кўриб таҳлил қилардик. Менинг ҳаракатларим Дани Алвешга ўхшашиб кетгани учун мақтарди. Ўзим ҳам шундай футболчига ҳавас қилардим". 

Сайтимиз ходимлари номидан Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаровга соғлик ва саломатлик, фаолиятида эса улкан зафарлар тилаб қоламиз. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика