

Суперлига, 27-тур
Тошкент, "Локомотив" стадиони. 5 ноябрь, соат 18:30
“Бунёдкор” – “Хоразм” 1:2
Голлар: 5 - Суҳроб Иззатов, 33 - Матия Кривокапич, 37 - Азизбек Пирмуҳаммадов
Бош ҳакам: Умиджон Раҳимжонов
Ёрдамчи ҳакамлар: Максим Нехочин, Расулжон Фозилов
Захира ҳаками: Диёрбек Темирбеков
VAR: Жасур Мухторов
AVAR: Даниил Яценко
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Ойбек Давлетмуратов
“Бунёдкор“: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 3.Сардор Раҳмонов (74.Иван Букрин, 69’), 9.Матия Кривокапич, 10.Амир Тўрақулов, 13.Муҳаммад Ҳакимов, 17.Музаффар Олимжонов (11.Сардор Абдунабиев, 64’), 18.Наримонжон Аҳмаджонов, 27.Ислом Анваров (21.Носир Абдусаломов, 57’), 42.Абдулҳамид Икромов (14.Шаҳзоджон Неъматжонов, 64’), 45.Шамсиддин Турсунмаҳаммадов, 66.Азизбек Тўлқунбеков.
Захира: 22.Муҳаммадюсуф Собиров, 33.Элдор Наимов, 44.Алижон Бекмуродов, 88.Миркамол Аннаматов.
“Хоразм”: 77.Умиджон Эргашев, 9.Сардор Азимов (7.Темурбек Исмаилов, 57’), 10.Рафаэль Тавареш, 13.Элзио Лоҳан (79.Азиз Ахроров, 88’), 15.Диёр Ортиқбоев, 17.Данил Нугуманов, 25.Матия Ром, 34.Суҳроб Иззатов (8.Нодир Абдухолиқов, 88’), 55.Азизбек Пирмуҳаммадов, 94.Рустамжон Абдуҳамидов, 96.Рафаэль Сабино (12.Максим Ширяев, 71’).
Захира: 1.Машҳур Муҳаммаджонов, 3.Равшан Султанов, 6.Нуржаҳон Музаффаров, 88.Аброр Хўсинов, 90.Улуғбек Ҳошимов.
Огоҳлантиришлар: 23 - Рафаэль Сабино, 48 - Матия Ром, 54 - Ислом Анваров, 73 - Азизбек Тўлқунбеков
90+4. Ўйин якунланди.
90+4. Тавареш бўш қолган дарвозага олис масофадан зарба берди, аммо тўп дарвозага кирмади.
90+3. Темурбек Исмаилов деярли бирга-бир вазиятдан дарвоза томон зарба берди, Абдужалиловдан сейв!
90. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
89. Шаҳзоджон Неъматжонов гол урганди, бироқ ушбу ҳолатда оффсайд бўлган экан.
89. Муҳаммад Ҳакимов яқин масофадан дарвозага зарба берди, рақиб ҳимоячилари тўпни қайтаришди.
81. Носир Абдусаломовнинг жарима зарбасидан тепган тўпи аниқ бўлмади.
77. Сал қолса “Бунёдкор” футболчиси ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйиши мумкин эди…
76. Бош ҳакам ВАРга мурожаат қилди, ўйин қоидаси бузилмагани аниқ бўлди.
74. Суҳроб Иззатов рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди.

69. Учрашув ҳарорати ошиб бормоқда.
63. Таварешнинг ерлатиб берган зарбаси аниқ бўлмади, аммо хавфли бўлди.
62. Шамсиддин Турсунмаҳаммадовнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.
58. Носир Абдусаломовнинг зарбаси ўта ноаниқ кетди.
51. Кривокапичнинг зарбаси аниқ бўлмади.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
45+2. Дастлабки бўлим якунланди.
45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
44. Элзио Лоҳан қулай вазиятдан дарвоза томон зарба берди, Абдужалилов бартараф этди!
41. Абдулҳамид Икромовнинг ерлатиб тепган тўпини меҳмонлар посбони ушлаб олди.
39. Таварешдан яна бир зарба, буниси ноаниқ.
38. “Хоразм” ўз вазиятларидан жуда яхши фойдаланмоқда.

37. ГОЛ! Азизбек Пирмуҳаммадов ҳисобни оширди! Мезбонлар жарима майдончасидаги палапартишликдан сўнг Азизбек бош билан тўпни дарвозага киритди!
36. Таварешнинг зарбаси рекошетга учраб, майдонни тарк этди.
34. Барчаси яна қайтадан бошланади.

33. ГОЛ! Кривокапич ҳисобни тенглаштирди! Бурчакдан узатилган тўп дарвозага йўлланди, “Хоразм” посбони тўпни қайтариб юборди, уни Матия дарвозага жойлаб қўйди.
29. Тўрақуловдан яна бир зарба, бунисида ҳам тўпни дарвозабон ушлаб олди.
24. Сабинонинг дарвоза томон йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.
23. Матянинг бош билан берган зарбасидан сўнг тўпни дарвозабон ушлаб олди.

20. Амир Тўрақуловнинг ерлатиб берган зарбасидан сўнг тўпни дарвозабон ушлаб олди.
15. Тошкентликлар тўп назоратини ўзларига олишган, жамоа ҳужумларга интилмоқда.
9. Икромовнинг дарвоза томон йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.
6. Тезкор гол кўрдик ўйинда, энди буёғига баҳс қизиши аниқ.
5. ГОЛ! Суҳроб Иззатов ҳисобни очди! Чапдан марказ томон узатилган тўпни Иззатов дарвозага жойлаб қўйди!
4. “Қалдирғочлар”дан ҳужум, чап қанотдан марказга узатилган тўпни дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади.
1. Ўйин бошланди.
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Суперлига 27-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Хоразм" баҳсининг матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.



