UZ

Сўнгги янгиликлар

14:13Суперлига. "Олимпик" - "Бунёдкор". Таркиблар маълум  0 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  0 13:426+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик  6 13:16Родри Пеп ва Симеоне ўртасидаги фарқни айтди  1 12:11"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти  1 11:39Пети: "Анчелотти ва яна бир неча футболчилар Мбаппе "Реал"га ўтишини хоҳламаганига ишончим комил"  15 10:54Аморимнинг МЮдаги илк трансфери бразилиялик футболчи бўлиши мумкин  1 10:20Кейн Холландга тегишли бўлган Бундеслига рекордини янгилади  2 09:47Лунин А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  1 09:11Goal мундиал фаворитлари рўйхатини янгилади. ТОП-10да ўзгаришлар бор  7 08:45Аморим «Манчестер Юнайтед»да нималарни ўзгартириш кераклигини айтди  2 08:18Sofascore. «Ал Ваҳда» дуранг ўйнади. Ҳожимат Эркиновнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:46Суперлига. Бугун турнинг қизиқарли баҳсига гувоҳ бўламиз  5 03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  1

Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров Сколари, олимпия термасидаги мағлубият ва "Олмалиқ" ҳақида Янгиликлар

Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров Сколари, олимпия термасидаги мағлубият ва "Олмалиқ" ҳақида

"Олмалиқ" сафида янги мавсумга тайёргарлик кўраётган ҳимоячи Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаровдан интервью олдик.
- Футболга кириб келишингиз ҳақида...
- Футболга 9 ёшимда кириб келганман. Илк сабоқларни МҲСК футбол мактабида олганман. Менинг биринчи мураббийим Руслан Ибрагимов бўлган. Уларга доим раҳмат айтиб келаман.

2007 йил "Қурувчи" олий лигага чиққанида жамоанинг ёшлар жамоасига кўрикдан ўтиш учун борганман. Ҳикмат Эргашев ва Вячеслав Тигай каби мураббийлар менга ишонч билдириб жамоага қабул қилишган. Икки йил мобайнида ёшлар жамоасида ўйнаганман.



- Асосий жамоага ўтиш қандай кечган?
- Олий лигадаги дебютимни 2007 йил Бекободда ўтган "Металлург"га қарши баҳсни ўтказганман. Ўшанда Миржалол Қосимов бош мураббий эди.

- "Бунёдкор"да кўп йиллар давомида фаолият олиб боргансиз лекин, статистика бу жамоа сафида жуда кам ўйнаганингизни кўрсатмоқда. Бу нима билан боғлиқ деб ўйлайсиз.
- Рости билмайман. Менимча ўша вақт ёш бўлганман, таркибда жуда тажрибали футболчилар бор эди. Рақобат ҳам кучли бўлган. Лекин "Бунёдкор"да ўзим учун кўп нарса олганман.  

- Тошкент клуби сафида бир қатор мураббийлар билан ишлагансиз. Ҳар бирига алоҳида тўхталиб ўтсангиз...
- Амет Мемет кучли мураббий. Миржалол Қосимов ёш бўлишига қарамай клуб билан яхши натижаларга эришганди. Луиз Фелипе Сколари ёшларга кўпроқ ишонч билдирган, жуда ҳазилкаш эди. Зико билан жуда кам ишлаганман, лекин у ҳам бразилиялик эканлиги сезилиб турарди.

- 2010 йил олий лигада деярли ўйнаган футболчи "Олмалиқ"да пайдо бўлиб асосий таркиб аъзосига айланган...
- Игорь Шквирин мени ёшлар жамоасида ўйнаб юрганимда кузатиб ўз жамоасига таклиф қилган. Бу мураббий ёшларга қўрқмай ишонч билдириши билан ажралиб турарди. Ўша йил олий лигада катта тажриба тўплаган эдим. Ўтган йил "Бунёдкор" билан шартномам тугагач эркин агентга айланганман. Менга "Олмалиқ"дан таклиф тушганди. Игорь Шквирин туфайли ўйлаб ўтирмай таклифни қабул қилганман.

- 2013 йил иккинчи даврасида "Бухоро"да ижарада ўйнагансиз. У ердаги фаолиятингиздан қониққанмисиз?
- Тачмурад Агамуродов таклифига кўра иккинчи даврани "Бухоро"да ўтказганман. Бу жамоада ҳам асосий футбочли бўлгандим. Шу ўринда Тачмурад Шамаковичга миннатдорчилик билдирмоқчиман.

- Вадим Абрамов бошчилигидаги Олимпия терма жамоасида ўйнагансиз. БААга қарши ўйин ҳақида турли миш-мишлар тарқалиб кетган. Ўша баҳс ҳақида...

- Тасодиф туфайли арабларга мағлуб бўлгандик. Ўша ўйиннинг 20-дақиқасида жароҳат олиб майдонни тарк этганман. Миш-мишларда ҳеч қандай асос йўқ, ватан жамоасида барча юракдан ўйнайди. Ишонсангиз ҳозирга қадар ўша мағлубиятнинг алами юрагимизда қолиб кетган. БААга қарши баҳсдан сўнг кийиниш хонасида футболчиларнинг ҳам, мураббийларнинг ҳам кўзида ёш бўлганди...



- Янги мавсумга тайёргарлик қандай кечмоқда...
- "Олмалиқ"нинг таркиби 95 фоизга ўзгариб кетди. Мураббийларимиз жамоани шакллантириш борасида иш олиб боришмоқда. Кетганларнинг ўрнини тажрибали футболчилар тўлдиришмоқда. 15 февраль куни хорижий йиғинни ўтказиш учун Туркияга учиб кетамиз. У ердаги йиғин мавсумга тайёргарлик доирасида муҳим аҳамият касб этади.

- Таркибга келган янги футболчилар ҳусусида нима дея оласиз?
- Камолиддин Мурзоев, Шавкат Саломов ва Ислом Иномовда қандай тажриба борлигини барча билади. Улар жамоамизни кучайтиришлари аниқ. Сербиялик Неманья Йованович ҳам кучли футболчи экани кўриниб турибди. Гол уришни ҳам бошлаб юборди. У олий лигада кўп тўп киритишига ишонаман.

- Февраль ойида ЎФФ 2014 йилнинг энг яхши мураббийи ва футболчисини тақдирлайди. Учтадан номзод номи маълум. Сизнинг тахминларингиз?
- Мураббийлар орасида менимча Вадим Абрамов ғолиб чиқса керак. Адашмасам ўтган йил у "Локомотив" билан кубокни қўлга киритиб Ўзбекистондаги дастлабки совринига эга чиқди. Футболчилардан менимча Жамшид Искандеровнинг имконияти юқори. Агар сўровнома Осиё Кубогидан кейин ўтказилганида Сардор Рашидов фаворит бўларди (кулади).


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика