Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Андижон" бугун ғалаба қозона олмаса, мухлислар кечирмайди"

Sherzod Nurmatov
19 мар 2026, 14:42
Суперлиганинг 4-тур учрашувлари давом этади.

Бугунги ўйинлар олдидан собиқ футболчи Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаровнинг фикрлари, тахминларини тингладик.

"Бухоро" – "Динамо" тўқнашуви бу турнинг энг қизиқарли қарама-қаршиликларидан бири ҳисобланади. Вадим Абрамов бошчилигидаги "Динамо" сўнгги ўйинларда нафақат натижа, балки мазмун жиҳатидан ҳам анча ўсганини намойиш қилмоқда. Жамоа рақибларига жиддий муаммолар туғдиряпти.

Абрамов жамоаси ҳозирги шаклида чемпионатдаги исталган рақиб учун "қаттиқ ёнғоқ"қа айланган. Шу боис, "Динамо" бу мавсумда совриндорлар қаторига кириш учун жиддий даъвогарлардан бири сифатида қаралмоқда. 

Имкониятлар — 45/55

"Андижон" – "Машъал". "Бургутлар" ўз мухлислари кўз ўнгида ғалаба қозонмаса, уят бўлади. Уларда шундай ажойиб қўллаб-қувватловчи ишқибозлар бор. "Андижон" уйда уч очкога эга чиқмаса, стадионга келган томошабинлар кечирмаса керак. 

Имконият — 60/40

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia