UZ

Сўнгги янгиликлар

02:19Максим Шацких: "Холдорхонов биз кутган ўйинни кўрсата олмаяпти"  7 01:55А Серия. "Болонья" - "Ювентус" баҳсида 6та гол урилди  8 01:51Вадим Абрамов: "Навбатдаги 2 очкони қўлдан чиқардик"  4 01:30Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди  3 00:15Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади  2 00:02Файзуллаевнинг иккита голли паси ЦСКАнинг йирик ғалабасига ёрдам берди  10 23:30Февзи Давлетов: "Ўйин сифатидан кўнглим тўлди, натижадан эса йўқ"  2 23:04Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи рақам бўлиб ҳаракатланиш ўйиндан аввалги режамиз эди. Бундай қийин учрашувларда энг муҳими натижа"  18 22:56Чемпионшипга равона бўлган жамоа устози "Бавария" бош мураббийига айланиши мумкин  3 22:43Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади  2 22:32Россиялик ҳакам "Сурхон" - "Насаф" ўйинидаги вазият ҳақида: "Бош ҳакам мақтовга лойиқ"  14 22:15БАА. Амонов ва Абдуллаев жамоаси "Ал Шаржа"га мағлуб бўлди  1 21:30"Ливерпуль" янги бош мураббий номини эълон қилди  9 21:05Суперлига. 105 дақиқа давом этган ўйинда "Насаф" "Сурхон"ни кичик ҳисобда таслим қилди  92 21:00Суперлига. "Динамо" Жиззахда "Пахтакор" билан муроса кўчасини танлади  81

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-19 Тожикистонга йирик ҳисобда мағлуб бўлди Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-19 Тожикистонга йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Тожикистон ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.
 


Ўртоқлик учрашуви
ТОЖИКИСТОН (U-19) – ЎЗБЕКИСТОН (U-19) - 4:1
6 сентябрь 2020 йил. Хўжанд. «Тожикистон Мустақиллигининг 20 йиллиги». 16:30.
Бош ҳакам:
Сайёджон Зайниддинов (Тожикистон).

Голлар: Абдулмўмин Забиров 33 пенальти, - 1:0. Салам Ашурмамадов 40, - 2:0. Рустам Соиров 83, - 3:0. Улуғбек Ҳошимов 87, - 3:1. Сунатулло Исмоилов 90+1, - 4:1.

Тожикистон U-19: 1.Муҳриддин Ҳасанов, 4.Алижон Кароматуллозода, 5.Манучеҳр Сафаров, 6.Муҳаммад Саломзода, 7.Абдулмўмин Забиров, 8.Нидоёр Забиров, 10.Рустам Соиров, 13.Ислом Заиров, 14.Шуҳрат Элмуродов, 22.Исроил Холов, 25.Салам Ашурмамадов.
Захира: 16.Шоҳруҳ Қирғизбоев, 2.Жонибек Шарипов, 3.Сафиоллоҳи Назарзода, 11.Шоҳруҳ Сангов, 12.Шарифбек Раҳматов, 15.Маҳмуд Пиров, 17.Аҳмадхон Эмомали, 19.Парвиз Хожиев, 20.Озодбек Панжиев, 21.Сунатулло Исмоилов, 24.Азизбек Ҳасанов.

Ўзбекистон U-19: 16.Иззатилла Турсунов, 5.Шоҳжаҳон Султонмуродов, 6.Мурод Хўжамбердиев, 7.Муҳаммадқодир Раҳимберганов, 8.Бектемир Абдуманнонов, 14.Бекзод Шамсиев, 15.Ҳумоюн Шерботаев, 18.Асадбек Азимжонов, 20.Музаффар Олимжонов, 22.Жалолиддин Садиков, 24.Улуғбек Акназаров.
Захира: 1.Шукрон Юлдашев, 2.Саидазамат Мирсаидов, 3.Одилбек Абдумажидов, 4.Абубакр Ризо Турдиалиев, 9.Улуғбек Ҳошимов, 10.Даврон Анваров, 11.Отабек Жўрақўзиев, 17.Руслан Розиев, 19.Ҳусайин Норчаев, 21.Иброҳим Ибрагимов, 23.Абдурауф Бўриев.



ЯНГИЛАШ



90+4. Учрашув якунланди. Тожикистон - Ўзбекистон 4:1

90+1. ГОЛ! Сунатулло Исмоилов чиройли гол урди - 4:1.



90. Учрашувга 4 дақиқа қўшилди

87. ГОООООООООООООЛ! Улуғбек Ҳошимов 3:1. Саидазамат Мирсаидовнинг тўп узатишидан кейин Ҳошимов гол урди. 



85. Хавфли вазият! Ибрагимов рақиб жарима майдонига кириб борди ва йиқилиб тушди, бош ҳакам пенальти йўқ деб топди

83. ГОЛ! Рустам Соиров ҳисобни йирик кўринишга олиб келди - 3:0.



79. ЗАРБА! Руслан Розиевнинг бу сафарги зарбасини дарвозабон эгаллаб олди  

78. ЗАРБАА! Руслан Розиевнинг жарима майдони ташқарисидан зарба берди, ноаниқ

70. Хавфли вазият! Жарима майдонимизга узатилган тўпни дарвозабонимиз ушлаб олди

63. Хавфли вазият! Руслан Розиев тўп билан жарима майдони ичига кириб бориб марказга узатди, бу ерда унинг шериклари йўқ эди...

60. ЗАРБАААА! Жўрақўзиевнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси устун ёнидан ўтиб кетди!

57. Ўзгариш. Ўзбекистон. Хўжамбердиев ўрнига Даврон Анваров тушди

56. ЗАРБААА! Ибрагимовнинг жаримадан йўлланган зарбасини Шамсиев боши билан дарвозага тўғрилади, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди!



52. ЗАРБА! Ибрагимовнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди!

46. Иккинчи тайм бошида Отабек Жўрақўзиев, Руслан Розиев, Ҳусайин Норчаев, Иброҳим Ибрагимов ва Абдурауф Бўриев майдонга тушишди

46. Иккинчи тайм бошланди


45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди

40. ГОЛ! Салам Ашурмамадов жарима майдони ташқарисидан кучли зарба билан иккинчи бор терма жамоамиз дарвозасини ишғол қилди - 2:0.



34. ЗАРБААА! Азимжонов катта тезликда рақиб жарима майдонига ёриб кириб зарба берди, даровзабон тўпни қайтарди!

33. ГОЛ! Абдулмўмин Забиров пенальтидан унумли фойдаланиб ҳисобни очди - 1:0.

32. ПЕНАЛЬТИ! Ўзбекистон дарвозаси томон! Мурод Хўжамбердиев Ислом Заировни йиқитгани учун



29. Чап қанотдан ҳужум уюштирдик, Лерой Санега ўхшайдиган Азимжонов ҳохир рақиб ҳимоячилари томонидан йиқитилди.  

22. Тўғриси бу икки жамоа яқин орада Осиё чемпионатида ўйнашига ишониш қийин. Майдонда худди маҳалла футболи кетмоқда...

21. Хавфли вазият! Рустам Соиров бирга бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди, ноаниқ!

14. Темур Кападзе шогирдлари асосан узун паслар билан ўйнашмоқда. Бироқ тўп узатишларни ҳимоячилар қайтаришмоқда

10. Ўйин шиддати у қадар юқори эмас, ҳеч қайси жамоа хавфли ҳужум уюштира олганича йўқ

6. Мезбонлардан ҳужум, қанотдан узатилган тўпни посбонимиз Иззатилла Турсунов эгаллаб олди

3. Дастлабки дақиқаларда ташаббус Ўзбекистон томонида, тўп бизниклиларда, аммо ҳужум бўлгани йўқ

1. Учрашув бошланди!


Рейтинг: -33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика