Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё Кубогидан олдинги охирги йиғинини бошлади
15 янв 11:21
Янгиликлар
Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё Кубогидан олдинги охирги йиғинини бошлади
Бугундан эътиборан миллий терма жамоа Ўзбекистон футбол ассоциацияси Терма жамоалар маркази спорт залида ўқув-йиғинга киришди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Нодир Элибоев мазкур йиғин учун 20 нафар футзалчини жалб этди. Йиғин давомида Кувайт миллий терма жамоасига қарши иккита назорат учрашуви ўтказиш режалаштирилган. Томонларнинг ўзаро келишувига мувофиқ, ушбу ўйинлар ёпиқ тарзда ўтказилади.
Назорат учрашувларидан сўнг Осиё Кубогига жўнаб кетадиган миллий терма жамоанинг 14 нафар футболчидан иборат якуний таркиби эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги қитъа чемпионатининг тартиб рақами бўйича 18-си ҳисобланади. Фақатгина тўртта жамоа — Эрон, Ўзбекистон, Япония ва Таиланд терма жамоалари Осиё Кубогининг барча мусобақаларида иштирок этиб келмоқда.
Бу галги Осиё Кубогида Ўзбекистон миллий терма жамоаси финал босқичини "C" гуруҳида бошлайди. Рақиблар — Япония, Австралия ва Тожикистон.
Мусобақа ўйинлари 27 январдан 7 февралга қадар бўлиб ўтади.
"C" гуруҳи ўйинлари тақвими
• 28 январь, чоршанба | 17:00
Ўзбекистон — Тожикистон
• 30 январь, жума | 13:00
Австралия — Ўзбекистон
• 1 февраль, якшанба | 13:00
Япония — Ўзбекистон
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг кенгайтирилган таркиби
Дарвозабонлар:
• Шавкат Ибрагимов (“Оил Стар”)
• Аббос Элмуродов (БМБ)
• Аббос Ўлмасбеков (“БМБ”)
Ҳимоячилар:
• Илҳомжон Ҳамроев (“Оил Стар”)
• Машраб Одилов (“БМБ”)
• Шаҳзод Саъдиев (“БМБ”)
• Суннатилла Жўраев (“Насаф”)
• Анасхон Раҳматов (“Насаф”)
Қанот ўйинчилари:
• Муҳаммадали Ҳусанбоев (“БМБ”)
• Шахрам Фахриддинов (ОКМК)
• Хайрулла Солихов (ОКМК)
• Самариддин Беркинов (“Оил Стар”)
• Аброр Ахмедзянов (СҚБ)
• Акбар Усмонов (СҚБ)
• Ихтиёр Ропиев (“Насаф”)
• Элдор Нигматов (“Локомотив”)
• Бурҳониддин Содиқов (“Локомотив”)
Ҳужумчилар:
• Музаффар Аҳаджонов (“БМБ”)
• Давлат Ибрагимов (“БМБ”)
• Элбек Тўлқинов (“Оил Стар”)
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар
Бир хилги эски ўйинчиларни хурматини сақлаган холда номма-ном ёзмадим,лекин улар хозирги терма жамоага тортмайди,тажрибаси бўлса ҳам ўйинлари анча пасайган,ҳозир улардан кучли ўйнаётганлар боракан.
Тренер шуларни кўрмаяптимикин