Кэррик собиқ шогирдини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи
15 янв 22:46
Янгиликлар
Кэррик собиқ шогирдини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи
"Манчестер Юнайтед"нинг янги бош мураббийи Майкл Кэррик жамоага "Мидлсбро" футболчисини олиб келинишини истамоқда.
"TEAMtalk" маълумотига кўра, клуб "Мидлсбро" ярим ҳимоячиси Хейден Хакнига қизиқиш билдиряпти. 23 ёшли футболчини анча вақтдан буён "Тоттенхэм" кузатиб бормоқда. "Мидлсбро"нинг ўзи ҳам футболчисини қишда сотишга қарши эмас.
Кэррик 2022-2025 йиллар давомида ушбу жамоани бошқарганди. Хакни ушбу мавсумда барча турнирларла 28 ўйинда қатнашиб, 4 гол ва 6 ассист қайд этди. Унинг трансфер нархи 25 миллион еврога баҳоланмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар