UZ

Сўнгги янгиликлар

22:24Фабио Гроссо эсингиздами? Энди у А Серияни тарк этган клубни бошқаради  0 22:15Мбаппе ҳозирча 9-рақамда ўйнайди, аммо...  2 21:31Мбаппе "Реал"да қайси позицияда ўйнайди?  1 20:38"Реал" Хоселу бўйича бир қарорга келди  2 20:05Про лига. "Шўртан" камбэк қайд этди, "Бухоро" "Дўстлик" билан дуранг ўйнади  10 20:03Шомуродов, Ўрунов, Ҳусанов, Файзуллаев... Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  6 19:31Элдор Шомуродов: "Олимпиадага чақиришса, бораман. Шартномамга кўра "Рома"га қайтдим"  21 19:16Расман: "Челси"га янги мураббий тайинланди  7 19:05Ўзбекистон МТЖ машғулотларга киришди  2 18:41"Арсенал" яқин кунларда Райяни сотиб олади  0 18:18"Реал" Васкес билан янги шартнома имзолайди  0 17:49"Одамлар мени ҳамон жароҳатда деб ўйлашади" — Ансу Фати  4 17:26"Динамо" осмонида "оқ булутлар". Бобир Абдихолиқовда биринчи хет-трик. "Бобур Арена"да "шерлар", "Бунёдкор"да "Нефтчи" ғолиб — Суперлиганинг 10-тури ҳақида  4 17:01Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи ошди  4 16:45Жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган дарвозабон, хет-трикни расмийлаштирган ҳужумчи. Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари  2

Улуғбек Бақоев: "Ваҳимага ҳожат йўқ" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Ваҳимага ҳожат йўқ"

Coca Cola Суперлига 12-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Сўғдиёна" учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.

"Қизиқарли ва ҳаяжонларга бой ўйин бўлди. Стадиондаги ходимларга ва телевизор орқали томоша қилган мухлисларга ўйин ёқди деб ўйлайман. Шахсан ўзимга баҳс манзур келди. Бунинг учун футболчиларимга раҳмат айтаман.

Ҳар бир жамоа майдонга чиқишдан олдин рақибини ўрганади. Кучли ва кучсиз томонларини таҳлил қилади. "Қизилқум"ни ҳам ўйинини кўриб чиққандик. Рақиб ҳам бизни ўргангани табиий. Жасур Ҳасановни захирада қолиши унинг жисмоний ҳолати билан боғлиқ. У тўққиз кун ичида учта учрашувда майдонга тушди. Ҳар бир учрашувда ротацияларни амалга оширмоқдамиз. Бир қатор вазиятлардан фойдалана олмадик. Нима ҳам дердим бу - футбол. Ваҳимага ҳожат йўқ.

Элёр Орифов қандай жароҳат олганини кўрмай қолдим. Барчасини тиббий кўрикдан ўтганидан кейин биламиз. Умид қиламанки, икки ҳафталарда сафга қайтади.

Трансферлар ойнаси вақтида жамоани кучайтиришни истагандик. Лекин, тўғриси ҳозир қўл остимда ҳам кучли футболчилар жамланган. Шу таркибни сақлаб қолиб ёшларни жалб қиламиз.

Нима учун иккинчи рестартдан кейин натижаларимиз пасайиб кетди? Мажбурий танаффусда ўйин ритмини йўқотиб қўйдик деб ўйлайман. "Насаф"га мағлуб бўлдик, "Бунёдкор" билан 3:3 дуранг ўйнадик. Ўйидан-ўйинга кучайиб борамиз. Йигитларга яна бир бор раҳмат айтаман", - дейди Улуғбек Бақоев.



Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика