UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  6 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  18 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  409 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  2 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  7 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20

Шота Арвеладзе: "Бунёдкор"да сифатли майдон бўлиши керак, бу Ўзбекистон терма жамоаси учун муҳим" Янгиликлар

Шота Арвеладзе: "Бунёдкор"да сифатли майдон бўлиши керак, бу Ўзбекистон терма жамоаси учун муҳим"

Coca Cola Суперлигасининг 11-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Насаф" учрашувидан кейин Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдирди.




"Биринчи навбатда "Насаф"га қарши ўйнаш доим ёқимли. Сабаби рақиб ҳужумкор ўйнайди, қобилиятли ёш футболчилар тўп тепишади. Мураббий доим тактик томонлама қийинчиликлар туғдиришга ҳаракат қилади. Биринчи таймда "Насаф" классик услубда ҳужумчи ортидаги схема билан ҳаракат қилди, иккинчи таймда эса схема ўзгарди, 5-2-3га ўтишди. Аммо биз ҳам бунга тайёр эдик ва тактик томонлама ақлли қаршилик қилдик.

Афсуски, "Бунёдкор"даги майдон ҳолати барибир янада яхши ўйнашга имконият бермаяпти. Бундан кейин тикланиш ҳам қийин бўлади. Ўйлайманки, мамлакатда стадионлар ҳолатлари яхшиланиб бораверади. Сабаби ҳужумкор ўйин намойиш этадиган "Бунёдкор" учун ҳам, Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ҳам сифатли майдон керак.

Жавоҳир Сидиқов профессионал футболчи. Унга доим ишонганман. Абдуллаевга ҳам, Комиловга ҳам ишонамиз. Сидиқов деярли бир йил давомида жароҳатидан даволанди. Қўшимчасига операция қилинган жойида икки бор инфекция пайдо бўлди. Пандемия вақтидаги вақт унга қўшимча имконият бўлди. Машғулотлар вақтида жуда яхши ишлайди.

Умид қиламанки, ОЧЛга яхши формада етиб борамиз. Йигитларимиз 3 ҳафта давомида даволанишганини унутманг. Кимдир антибиотиклар билан, кимдир уларсиз. Кимдадир йўтал бўлди, кимдадир бошқа нарса. Руҳий томонлама ҳам қийинчиликлар бўлди. Бугун йигитлар яна бир бор характер намойиш этишди. Масалан, Черан бугун пенальтини Сергеевга берди. Бу ўзи қўрққанидан эмас, шунчаки Сергеевни қўллаб-қувватлаш учун берди. Буни мураббийлар ёки бошқа одам айтгани йўқ. Бу жамоа учун муҳим жиҳатлардан бири", - дейди Шота Арвеладзе.



Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика