

Саудия Арабистониннг "Ал Аҳли" жамоаси меҳмони бўладиган "аждарлар"нинг учрашувини ёритиш учун сайтимизнинг икки нафар вакили Жаҳонгир Файзуллаев ва Камолиддин Алимов Жиддага йўл олишган. Маълумотларга қараганда, бу ўйинга "Насаф" фан клубининг ташрифи амалга ошгани йўқ. Лекин Қарши жамоаси бугун ёлғиз қолмайди, ўша ерда бўлиб турган 40 нафар ҳамюртимиз "Насаф"ни бевосита стадиондан қўллаб-қувватлашга шай туришибди. Бу ҳақида сайтимизга мутахассис Улуғбек Мирзаев хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, баҳс Тошкент вақти билан соат 23:15 да "Қирол Абдулла"да старт олади.




