UZ

Сўнгги янгиликлар

11:25Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Андижон"га ўтмоқда  1 11:22Жозе Моуринью Португалия терма жамоасини бошқаради  1 10:50Ёрқин Назаровга янги мавсумда беларуслик мураббий кўмаклашади  0 10:05Арне Слот: "VAR фақат аниқ ҳолатларда ишлаши керак"  1 09:50Владимир Бубаня: "Андижон" билан кечган сценарийни яна такрорлашни истайман"   0 09:07Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов кеча неча баҳо олди?  3 08:41Францис Нарх, "Андижон" ҳимоячиси ва бразилиялик футболчи Самарқанд клуби йиғинида қатнашмоқда   0 08:12"Андижон" ва "Бухоро" собиқ футболчиси "Металлург" мураббийлар штабига қўшилди   0 07:33Жоржо Кьеллини: "VAR тизими ўзгариши шарт, бундай хатоларни қабул қилиб бўлмайди"  2 06:57Назорат учрашуви. "Металлург" - "Каттақўрғон" муроса кўчасини танлади  0 02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  32 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  27 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  4 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  3

ЎзЭл Классикосига превью Янгиликлар

ЎзЭл Классикосига превью

Бугун Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Пахтакор" ва "Нефтчи" учрашуви ўтказилади.

Иккала жамоанинг Суперлигадаги охирги рақиблари очко олиш борасида Чарли Кирк аҳволига тушмоқда. Қолаверса, "Пахтакор" тўртта клуб қолган бошқа мусобақада "ялтироққумғон"ни баланд кўтариш илинжида курашмоқда.

Жамоалар Суперлига доирасида 61 маротаба тўқнаш келишган. "Пахтакор"нинг ғалабалари сони сентябрь ойининг ҳар бир кунига лоппа-лойиқ келса, "Нефтчи"нинг муваффақиятлари сонини майдонда жами неча киши тўп тепишини яхши билган ишқибозлар тезда топишса, ажабмас. Дуранглар кўрсаткичини эса Иброҳим Ибрагимов орқали англашингиз мумкин. "Пахтакор"нинг урган голларини полиция рақами орқали осонгина пайқашингиз мумкин бўлса, "Нефтчи"да 6 ва унинг ёнида шу соннинг тўнкарилгани акс этган.

Туғилган кунини нишонлаётган одам истаган орзусини тилаганидек, биринчи даврадаги тўқнашувда "Пахтакор" "Нефтчи"га қарши баҳсда шу тилагини рўё келтириб, нақ тўрт маротаба тўпни дарвоза тўрига зиндонбанд қилди.

Тахмин. Турнир жадвали ва чемпионлик учун курашни инобатга олсак, бугун қиймати олти очкога тенг тўқнашув бўлиши кутилмоқда. Бироқ урушда ғолиб бўлмаганидек, икки жамоа беш очкодан бой бериши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, учрашув Тошкентдаги "ЖАР" стадионида соат 19:00 да старт олади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика