UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  1 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  1 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  2 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  1 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  2 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  5 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  1 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  7 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  66 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  4 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0

Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку" Янгиликлар

Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"

Суперлига 21-тур доирасидаги "Пахтакор" — "Нефтчи" (2:1) ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

"Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман. Жамоа бугун муносиб ҳимояланди ва ҳисобни сақлаб қола олди", - деди Виталий Левченко мағлубиятдан сўнг.


- Ҳар доим 3-5-2 схемасида ўйнайсиз. "Пахтакор" бир киши кам бўлиб қолганидан сўнг кўпроқ ҳужумчиларни майдонга тушириш тўғри бўлмасмиди ёки схемани ўзгартириш керакмиди...

- Шу ҳолатимизда ҳам "Пахтакор" тезкор қарши ҳужумларга қочиб кета олди. Агар янада очилганимизда дарвозамиз олдидаги хавф яна ортиб борарди. Рақибимиз таркибидаги футболчиларнинг маҳоратини ҳисоб олган ҳолда ўйнадик. Футболни инсонлар ўйнашади ва айрим вазиятларда кимдир тўпга югура олмай қолиши ёки вазият охиригача ўйнамаслиги мумкин. Салбий натижа ҳам натижа ҳисобланади.

- "Пахтакор" сафидаги 8-9 нафар терма жамоасида сафида эди. Шу сабабли "Нефтчи" футболчилари бугун жисмоний жиҳат бўйича устунроқ бўлиши керак эди. Лекин "Пахтакор" футболчилари ҳеч қайси бир яккакурашда мағлуб бўлганини кўрмадим.

- "Нефтчи"да неча нафар терма жамоага чақирилганлар бор экан?

- Кожо эртароқ қайтди. Кейин Искандеров. "Пахтакор"да бўлса 10 нафар футболчи терма жамоада эди.

- "Нефтчи"да бўлса 7 футболчи. "Нефтчи" футболчилари бугун ёрқин ўйнаганини кўрдингизми? Мен кўрмадим, сабаби терма жамоада кимдир ўйнади, кимдир эса захирада ўтирди.

- Демак, жисмоний жиҳат икки жамоада ҳам деярли тенг эди, шундайми?

- Бугун "Пахтакор" нима қилганини кўрдингизми? Неча нафар футболчи майдонда ётди.

- "Пахтакор" бир киши кам эди ва футболчилар вақтни чўзиши бу футболдаги барчага таниш бўлган айёрлик. Агар "Нефтчи" бир киши кам бўлганида, худди шундай йўл тутган бўларди. Хўп, "Пахтакор" футболчилари ётиб, вақтни чўзди десак ҳам. Асосий вақт якунига етганда ҳакам ўйинга қўшимча дақиқалар қўшиб бердику.

- Биз "Насаф"га қарши ўйнаганимизда бош ҳакам 11 дақиқа вақт қўшиб берди. Бугун эса ҳакам неча дақиқа қўшди? Жисмоний ҳолат нима дегани? "Пахтакор" нима қилди? "Пахтакор" фақат ҳимояланди-ку. "Пахтакор" индивидуал жиҳатдан кучли футболчилар бор. Бу жисмоний жиҳат эмас.

- "Нефтчи"да ҳам бундай маҳоратли футболчилар бор-ку. Йовович, Искандеров, Кожо, Алибоев ва бошқа мега футболчилар...

- Аммо, бу футболчилар ажойиб жамоа шаклланди деганини эмас-ку. Футболда "юлдуз" футболчилар бор ва "юлдуз" жамоалар бор. "Юлдуз" футболчилар майдонга деярли югуришмайди. Шундай "юлдузлар"ни нима қилиш керак?

- Бунинг учун захира деган жой бор. Захирада ўтириб кўрсин, бир ёки иккита ўйин. Масалан, Кожо бўлмаса Нимели бор.

- Нимелида жароҳат бор. Билмасдан гапирманг.

- Хўп. Виталий Григорьевич, мен шуни айтмоқчиманки, "Нефтчи" жуда кучли таркибга эга ва захира ўриндиғи ҳам шундай.

- "Пахтакор"нинг таркиби-чи? Кучсизми? Ўзингиз нечта футболчи терма жамоага чақирилганини айтдингиз-ку. Биринчи гол қандай урилганини кўрдингизми? Стандарт вазиятда ким югурмаганини-чи?

- Ўша вазиятда жуссаси кичикроқ бўлган Иброҳимҳалил Юлдошев бор эди.

- Турғунбоевчи? Бўйи баланд футболчими?

- Турғунбоев шу бўйи билан Австралия дарвозасини ишғол этган.

- Фарқи йўқ. Вазият охиригача ўйнаб қўйиш керак. Жавоб шу.

- Лекин жамоангизда ҳам бўйдор бўлмаган Алибоев гол урди.

- Футболда концентрация, хоҳиш ва ҳаракат деган тушунчалар бор. Мана шундай стандарт вазиятларда охиригача ҳаракат қилиш керак.

- Иккинчи бўлимда "Нефтчи"да иккита яхши имконият бўлди, аммо улар ҳам кўкка совурилди.

- Ҳозир бир нима дейиш қийин. Ўйинни таҳлил қилиб чиққанимиздан сўнг бир хулосага келиш мумкин бўлади.

- Ҳозиргина футболда хоҳиш ва истак бўлиши керак дедингиз. Демак, бугун "Нефтчи"да ғалаба қозониш учун иштиёқ камроқ эдими?

- Барча футболчиларда эмас. Айрим футболчилар борини беришди. Футболда иштиёқи бор жамоа ғалаба қозониб кетади.

- Футболчиларни ўйинга 100% қилиб тайёрлаш мураббийнинг вазифаси эмасми? Ҳозир бу футболчи тайёр эмас эди деяпсиз...

- Яна бир бор айтаман. Футболда нюанслар бор. Ушбу нюанслардан хабардор бўлиш учун жамоа ичида бўлиш керак. Масалан, футболчи терма жамоа йиғинидан қайтиб келди. Унга асосий таркибдан ўрин берасизми?

- Ҳа, агар жароҳати бўлмаса ва ҳолати яхши бўлса.

- У машғулотларда яхши иштирок этди, аммо ўйин вақти эса яхши ҳаракатланмади.

- Уни захирага олиш талаб этилди.

- Шундай қилдим-ку.

- Ўйиндан олдин Тожикистон терма жамоасини бошқаришингиз мумкин эканлиги ҳақида хабарлар тарқалди...

- Бу саволга жавоб бермайман.

- "Нефтчи"ни олдинда қийин рақибларга қарши ўйин кутиб турибди. "Динамо", "Андижон" ва ОКМК. Зич тақвимга қандай тайёргарлик кўрмоқчисиз?

- Фақат меҳнат орқали. Фақатгина меҳнат ва қурбонлик орқали. Талаб қилинаётган нарсаларни бажариш ва борини бериш. Ҳозир югурмасдан футбол ўйнаса бўладиган давр эмас. У вақтлар ўтиб кетди.

- Икки жамоада ҳам терма жамоага чақирилган футболчилар бор экан. Лекин "Пахтакор"даги терма жамоага чақирилган Турғунбоев ва Сергеевлар гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди. Демак, бугунги учрашувда "Нефтчи" таркибидаги терма жамоага чақирилган футболчилар рақиб таркибидаги худди шундай футболчилардан ёмонроқ ўйнадими?

- Мағлуб бўлганингда ҳар доим нимадир етишмаган бўлади. Футбол хатолардан иборат. Камроқ хато қилган жамоа ғалаба қозонади. Шу сабабли "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман.

Рейтинг: -13   

Фикрлар

   
27 сен 11:54:28
Sherzod
Haqiqat-2 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Фахриддин деганими бухоролик
Худди ўша тўрткўз
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика