

ЖЧ, ¼ финал
Испания — Бельгия 2:1
Голлар: 30 - Фабиан Руис, 41 - Шарль Де Кетеларе, 88 - Микель Мерино
Испания: 23. Унай Симон, 12. Педро Порро, 22. Пау Кубарси, 14. Эмерик Лапорт, 24. Марк Кукурелья, 16. Родри, 10. Дани Ольмо (6. Микель Мерино, 86’), 8. Фабиан Руис (20. Педри, 55’), 19. Ламин Ямаль, 15. Алекс Баэна (7. Ферран Торрес, 55’), 21. Микель Оярсабаль (17. Нико Уильямс, 79’).
Захира: 1. Давид Райя, 13. Жоан Гарсия, 2. Марк Пубиль, 3. Алехандро Гримальдо, 4. Эрик Гарсия, 5. Маркос Льоренте, 9. Гави, 18. Мартин Субименди, 11. Йереми Пино, 25. Виктор Муньос, 26. Борха Иглесиас.
Бельгия: 1. Тибо Куртуа (12. Сенне Ламменс, 71'), 21. Тимоти Кастань, 25. Натан Нгой, 4. Брандон Мехеле, 5. Максим Де Кёйпер (18. Йоакин Сейс, 61’), 20. Ханс Ванакен (9. Ромелу Лукаку, 60’), 7. Кевин Де Брюйне (22. Алексис Салемакерс, 86’), 23. Николас Раскин, 11. Жереми Доку, 10. Леандро Троссард (6. Аксель Витсель, 60’), 17. Шарль Де Кетеларе.
Захира: 13. Майк Пендерс, 3. Артюр Теат, 15. Тома Мёнье, 16. Кони де Винтер, 19. Диегу Морейра, 14. Доди Лукебакио, 26. Матиас Фернандес-Пардо.
Огоҳлантиришлар: 43 - Пау Кубарси, 85 - Кевин Де Брюйне, 90+3 - Эмерик Лапорт, 90+5 - Аксель Витсель
🕘 90+8. Ўйин якунланди, Испания - ярим финалда! Рақиб - Франция
90+7. Кукурельянинг ерлатиб берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
90+2. Қандай вазият?! Алексис Салемакерс дарвозабонни алдаб ўтиб, тўпни Лукакуга узатмоқчи бўлди, бироқ Лапорт бу вазиятда тўпни илиб кетди. Ваҳоланки, дарвоза бўш эди…
90. Учрашувнинг асосий вақтига 7 дақиқа қўшиб берилди.
89. Ўйинниг охирги дақиқалари “ёниши” аниқ.

⚽️ 88. ГОЛ! Мерино ҳисобни оширди! Кубарсининг зарбасидан сўнг тўпни Ламменс қўлидан чиқариб юборди, Микель эса дарвозага аниқ зарба йўллади!
82. “Қизил фурия” ҳужумлар сонини оширган, бельгияликлардан эса ҳужумда ҳали дарака йўқ.
77. Испанлар энди штрумларни ошириб, хавфлилаштирмоқда.
🏥 71. Куртуа жароҳат олгани маълум бўлди, у кўз ёшлари билан майдонни тарк этди!
67. Футболчилар томоқларини хўллаб олишлари учун қисқа танаффус эълон қилинди.
66. Куртуага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
61. Оярсабалнинг ажойиб зарбасини Куртуа қайтарди!
53. Бельгиядан зўр ҳужум! Якуний зарбани Де Кёйпер берди, аммо бироз ноаниқ бўлди…
53. Эндиги зарба Ольмодан, бироқ буниси ноаниқ бўлди.
52. Ямалдан зарба, бироқ тўп рақиб футболчисига тегиб, майдондан чиқиб кетди.
🕛 46. Иккинчи бўлим бошланди.
🕘 45+5. Дастлабки бўлим якунланди.
45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.
42. Испанлар мундиалдаги илк голини ўтказиб юборишди.

⚽️ 41. ГОЛ! Де Кетеларе ҳисобни тенглаштирди! Ўнг қанотдан узатилган тўпни Шарль бош билан дарвозага аниқ жойлаб қўйди!
40. Яна Ламиндан зарба, бу сафар унинг тепган тўпи дарвоза тўрининг ташқари томонига тегди.
35. Ямалнинг жарима зарбасидан тепган тўпини Куртуа қайтарди!
33. Яна “қизил фурия” олдинга интилмоқда.
31. Бельгия буёғига фаолликни янада оширишга тўғри келади.

⚽️ 30. ГОЛ! Фабиан ҳисобни очди! Ўнг қанотдан бошланган ҳужумдан сўнг Ольмо тўпни дарвозага йўллади, қайтган тўпни эса Руис дарвозага киритди!
23. Футболчилар томоқларини хўллаб олишлари учун қисқа танаффус эълон қилинди.
21. Ямалнинг зарбаси ноаниқ бўлди.
13. Яна бир зарба Баэнадан, бунисини ҳам бельгиялик футболчиларга қайтаришди.
10. Энди испанлар фаоллашди, қатор зарбаларни рақиблар “блок” қўйиш орқали бартараф эта олишди.
5. Илк дақиқаларда бельгияликлар фаол кўринмоқда.
🕛 1. Ўйин бошланди!
Учрашувдан аввал бўлиб ўтган расмий машғулотда Тилеманс жароҳат олган. Шу боис асосий таркибда майдонга Ханс Ванакен тушмоқда.
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Жаҳон чемпионати чорак финал доирасидаги Испания — Бельгия учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!



