UZ

Сўнгги янгиликлар

07:22Бугун ФИНАЛ  0 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  0 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   4 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  11 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  7 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  2 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  5 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  59 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  3 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7

"Пахтакор"ни рестартга тайёрлашда хизмат қилган мураббий жамоада қолмади Янгиликлар

"Пахтакор"ни рестартга тайёрлашда хизмат қилган мураббий жамоада қолмади

Сайтимиз орқали Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабонлар мураббийи Денис Иванковни "Пахтакор"да иш бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

Бироқ, клубда киперлар билан ишлаётган туркиялик мураббий Иброҳим Йилмаз машғулотларга қайтгач Иванков деярли кўриниш бермади. Биз бу борада аниқлик киритиш мақсадида мутахассисга юзландик.

"Пахтакор" клуби билан келиша олмадим. Йил охирига қадар бу жамоада ишламаслигим аниқ. Жорий мавсум якунлангач яъни қишда қайтадан музокара ўтказишим мумкин. Ҳозирча терма жамоа йиғинлари бошлангунига қадар ўзимга жамоа қидиришга уриниб кўраман. Қолганини вақт кўрсатади",- дейди Денис Иванков. 

Бунгача Иванков “Машъал”, “Насаф” жамоаларида самарали меҳнат қилиб кўплаб киперларни тарбиялаган ва катта футболда ўз ўрнига эга бўлишида катта ҳисса қўшганлиги кўпчилик учун сир эмас. Демак, ушбу мураббийни яқин орада ёки кейинги мавсумда Суперлига клубларида кўришимиз эҳтимоли катта. Ўйлаймизки, у бой тажрибаси ва билими билан яна кўплаб посбонларни етиштириб бера олади. 

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика