UZ

Сўнгги янгиликлар

16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани "иложи борича тезроқ" узайтирмоқчи  0 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  9 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  1 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  0 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  18 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  6 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  13 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  10 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  3 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  4 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  22

Ла Лига. “Атлетико” сафарда ғалаба қозонди Янгиликлар

Ла Лига. “Атлетико” сафарда ғалаба қозонди

Симеоне шогирдлари “Леганес”ни таслим қилди

Леганес – Атлетико 0:1 LIVE

Голлар: 0:1 — 71 Витоло

25 август, 22:00, «Бутарке»

Леганес – Сориано, Сильва, Сиовас, Омеруо (Арнаис, 77), Росалес, Меса, Рубен Перес, Эрасо (Авилес, 78), Тарин (Бустинса, 28), Эн-Несири, Брэйтуэйт.

Атлетико – Облак, Эрмосо (Витоло, 60), Триппьер, Савич, Хименес, Томас (Льоренте, 70), Лемар (Фелипе, 89), Сауль, Коке, Жоау Феликс, Мората.

Огоҳлантиришлар: Эрасо (23), Росалес (34), Эрмосо (52), Томас (62), Сильва (73), Льоренте (80), Витоло (86), Эн-Несири (90), Коке (90).

Леганес

Примера Дивизион . 2-тур

25/08/2019, 23:00

1
:
0
Тугади

Атлетико Мадрид

Витоло - 71'

Стадион: Estadio Butarque, 11742 томошабин

Бош ҳакам: Ricardo De Burgos

45'
90'
23'  Хавьер Эрасо
28'  Родриго Тарин (Унаи Бустинса)
34'  Роберто Росалес
73'  Хонатан Сильва
77'  Кеннет Омеруо (Хосе Арнаис)
78'  Хавьер Эрасо (Хавьер Авилес)
90'  Юссеф Эн-Несири
52'  Марио Эрмосо
60'  Марио Эрмосо (Витоло)
62'  Томас Партей
70'  Томас Партей (Маркос Льоренте)
71'  Витоло
71'  Жуан Феликс
80'  Маркос Льоренте
86'  Витоло
89'  Тома Лемар (Фелипе)
90'  Коке

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари! Сизларни «Леганес»—«Атлетико» ўртасидаги беллашувни биргаликда кузатиб боришга таклиф қиламиз, қизиқ бўлади ишонаверинг!!!

Учрашув бошланди. Биз ҳам бошладик. 126 млн евролик 19 ёшли болакайнинг ўйинини кузатишни бошлаймиз)

«Атлетико» ҳозирча тўпга эгалик қилиш борасида «Леганес»дан бир неча бош устун эканлигини исботламоқда

15. Ўйиннинг 15 дақиқаси ортда қолди. «Атлетико» қанча ҳаракат қилмасин мезбонлар ҳимоясини ёриб ўта олмаяпти

Феликс ҳам шериклари каби ҳозирча фаоллик кўрсата олганича йўқ

«Атлетико» худдики «Реал»нинг 2-турда очко йўқотганидан бехабардек ўйин кўрсатмоқда. 22 дақиқа ортда қолди, пичоққа илинадиган ҳужум кўрмадик

22. Хавьер Эрасо эса қўполлиги учун сариқ карточка билан жазоланди

«Леганес»га эса шунчаки қойил. Ортда қолган 30 дақиқа ичида тартибли ўйин намойиш этмоқда. 

Меҳмонлар сафида «Тоттенхэм»дан харид қилинган Киран Триппьер фаоллиги билан ажралиб турибди.

«Леганес»нинг ҳужуми, бироқ Ян Облак бежиз Ла Лиганинг энг кучли дарвозабонларидан бири эканлигини яна бир бор исботлади

34. Роберто Росалес ҳозиргина биз мақтаган Облакка нисбатан хавфли ва ўта қўпол ўйнади. Ҳакам эса уни сариқ карточка билан жазолади

Ўйиннинг 39 дақиқаси ортда қолди, сариқ карточкалар бўлак эсда қоладиган вазиятлар ҳозирча йўқ

Бўлим сўнгига келиб, «Леганес» фаоллашиб қолди. «Атлетико» эса ўзининг энг севимли иши — ҳимояланишни қойиллатмоқда

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди

У ҳам ортда қолди. Бир шарҳловчимиз такрорлашдан чарчамайдиган гап билан биринчи бўлимга якун ясаймиз:

«Таблода ҳамон тешиккулчалар порлаб турибди»

Иккинчи бўлим бошланди. Биз ҳам сиз каби гол кўрамиз деган умиддамиз, азиз мухлислар!

53. Мезбонларнинг жаримадан берган зарбаси Облакнинг қўли ва дарвоза устунига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Ўйиндаги энг хавфли вазият — ҳозирча!

56. «Атлетико»дан хавфли ҳужум. Мезбонлар ҳимоячиси ўз дарвозасига гол уришига бир баҳя қолди. Аммо дарвоза устуни бу сафар «Леганес»ни голдан қутқариб қолди

57. «Леганес»дан қарши ҳужум, Облак ўз ўрнида!

64. Тўпга эгалик қилиш «Атлетик М» фойдасига 61%—39%

71. ГООООООЛ. Захирадан майдонга тушганига ҳеч қанча ўтмаган Витоло жамоадоши Жоау Феликснинг узатмасини голга айлантирди

80. Захирадан майдонга тушган Маркос Льоренте эса гол урмади, аксинча сариқ карточка ишлаб олди

86. Витоло гол ҳам урди, мана энди сариқ карточка ҳам ишлаб олди. Олдингда яна иккита йўл қолди, азамат: қизил карточка ва автогол!

Учрашув якунланди. «Атлетико» Витолонинг голи эвазига 2-турда ғалаба қозонди ва «Реал»ни ортда қолдирди


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика