"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди

Sherzod Nurmatov
23 дек 2025, 11:51
"Барселона" вингери Рафинья 2025 йил якунларига кўра ФИФА рамзий терма жамоасига киритилмагани ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

Бразилиялик футболчи бу қарорга ҳис-ҳаяжонсиз муносабатда бўлиб, бундай рейтинглар уни умуман қизиқтирмаслигини айтди.  

Ўтган мавсум Рафинья учун фаолиятидаги энг яхшиларидан бири бўлди: у каталонияликлар сафида барча мусобақаларда 57 ўйин ўтказиб, 34 та гол урди ва 26 та голли узатма амалга оширди. Айниқса, Чемпионлар Лигасида ёрқин ўйин намойиш этди — 13 та гол билан турнирнинг энг яхши тўпурари бўлди ва 8 та ассист билан етакчилик қилди.

Жамоавий ютуқлар ҳам таъсирли чиқди: "Барселона" билан бирга Испания чемпионати, мамлакат Кубоги ва Суперкубокни қўлга киритиб, жамоа ҳужумида асосий фигурага айланди.

У жорий мавсум ҳам "гол+пас" тизими бўйича самарали ўйнашда давом этмоқда: барча мусобақалардаги 14 та учрашувда 7 та гол ва 3 та ассист қайд этиб, Каталония гранди етакчиларидан бири эканини тасдиқламоқда.

Аввалроқ Ханси Флик буни "шармандалик" деб атаган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: EL Desmarque

Сўнгги янгиликлар

Барча ›